Эрон АҚШ ва Исроилга: «Агар сиз озгина хатога йўл қўйсангиз, биз иккалангизга ҳам ўт очамиз»

0
1347
Фото: REUTERS/Wissm al-Okili

Эрон агар бирон сабаб бўлса, АҚШ ва Исроилга зарба беришга тайёр, деди Инқилобий Қўриқчилар раҳбари Хуссейн Саламий пайшанба куни давлат телевидениясининг жонли эфирида.

Инқилобий Қўриқчилар собиқ бош қўмондони Қосим Сулаймоний вафотининг 40 кунлиги боис уюштирилган маросимда сўзга чиққан генерал-майор Хуссейн Салами шундай деди: «Агар сиз озгина хатога йўл қўйсангиз, биз иккалангизга ҳам ўт очамиз.»

АҚШ Президенти Дональд Трамп 28 январда Фаластин ва Исроил бўйича тинчлик шартномасини таклиф қилганди. Унга кўра, бир қанча “қаттиқ” шартлар эвазига Фаластин давлати ташкил этилади, аммо Исроилга Ғарбий соҳилдаги узоқ вақтдан бери баҳсли бўлган ҳудудлар берилади. Фаластин раҳбарлари бу режани рад этиб, уни Исроилга нисбатан хайрихоҳлик эканлигини таъкидлаган.

Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хуманаий ўтган ҳафта Эрон Фаластинни имкон қадар қўллаб-қувватлашини ва фаластинликларни АҚШнинг тинчлик режасига қарши туришга чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг