Айсултан Назарбоев: Қозоғистон гази арзимаган чақаларга сотилмоқда, пуллар Путиннинг ҳамёнлари билан бўлишилмоқда

2
1329
Фото: kaztag.kz

Сенат спикери Дариға Назарбоеванинг ўғли Айсултан Назарбоев Қозоғистон халқидан миллиардлаб АҚШ долларлари ўғирланганини айтди, дея хабар беради КазТАГ.

“Менда Россия ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида юқори даражадаги коррупция тўғрисида маълумотлар бор. Мен Қозоғистон халқидан ўғирланган миллиардлаб доллар ҳақида гапираяпман. Мен, оиламнинг ва айниқса онамнинг (Дариға Назарбаева ва унинг эри Қайрат Шарипбаев) ҳасислиги ва очкўзлигининг қоқ марказига тушиб қолдим», – деб ёзди Айсултан Назарбоев ўзининг Facebook саҳифасида.

У «омма одамига айланишига тўғри келган”, дея таъкидлаган.

“2015 йил баҳорида Қайрат Шарипбаев ва онам, менинг собиқ қайнотам Қайрат Бўронбаевга қарши саҳна ортидаги урушни бошладилар. Ва Нурсултон Назарбоевнинг атрофидагилар, уни қайнотамга қарши қўйишни бошладилар. Ҳамма масала газ шартномаси билан боғлиқ бўлиб, унга кўра Қозоғистон гази Россия “Газпроми”га арзимаган чақага сотилади. У ерда оралиқ ширкат мавжуд бўлиб, у йилига 1,5 миллиард долларга яқин даромад келтиради. Пуллар Сингапурга жойлаштирилади ва у ерда Россия элитаси, Владимир Путиннинг ҳамёнлари ўртасида тақсимланади, хусусан, Россия “Газпром”ининг раҳбари Алексей Миллер билан”, деб ёзди Қозоғистон биринчи президентининг набираси.

Қозоғистонга келсак, йилига 700 миллион долларга яқин даромад, Айсултан Назарбоевнинг сўзларига кўра, «Тимур Кулибоев ва Қайрат Бўронбаев ўртасида тақсимланади» – яъни, унинг собиқ қайнотаси ўртасида тақсимланади деб айтиб берган.

«Менинг онам ва унинг эри Қайрат Шарипбаев ушбу шартномани Тимур Кулибоев ва Қайрат Бўронбаевдан тортиб олишмоқчи бўлганларида, мен бу очкўзликнинг марказига тушиб қолдим. Буни қаранги, улардаги ҳозирда мавжуд бўлган шунча нарсалар озлик қилибди! Мен қайнотамнинг тарафини олдим ва шу билан ўзимни хавф остига қўйдим! Мен нега бундай қилдим? Чунки, у менинг хотинимнинг отаси эди, мен эса уни жуда яхши кўрардим ва менинг ўзимга яраша принципларим бор. Шу билан бирга, Тимур Кулибоев, ҳар доимгидек, бўрон пайтида жимгина яшириниб олгани учун! ”- дея маълумот берди Қозоғистон парламенти Сенати спикерининг ўғли.

Унинг сўзларига кўра, Кулибоев нима учун «президент билан гаплашмоқчи эмас?», деб у сўраган.

«Мен ёлғиз эканлигимни билардим ва менинг хотиним ва унинг ота-онасидан бошқа оилам йўқ эди. Мен онамни анчадан берит тушунолмайман. Қани ундаги оналик фазилатлари? Тўққиз ой қорнида олиб юрган ўғлини қандай қилиб расвосини чиқариши мумкин? Қандайдир пул учун-а. Ва принцип билан: «Ёки сиз менинг олдимда тиз чўкасиз, ёки сизларнинг кунингиз битади!» Бундан ташқари, 2015 йил январь ойида Мухтор Алиев ва 2015 йил февраль ойида Роҳат Алиевнинг ўлимидан қолган яралар ҳали ҳам битмагани эди. Агар бу икки зарбадан мен ҳали ҳам яшашга қодир бўлган бўлсам, онамнинг зарбасидан кейин яшашни ҳам хоҳламай қўйдим », – дея мулоҳазалари билан ўртоқлашди Айсултан Назарбоев.

“Бу барча яширин кураш олти ой давом этди! Ва 2015 йилнинг кузида, Нурсултон Назарбоев Буюк Британияга ташрифи чоғида ўз квартирасига чақиртирди! Мен ичкарига кирганимда, уни менга қарши қанчалик қайрашганлигини кўрдим! У билан ўртамизда сўкиниш ва бақиришлар аралашган шунчалик кескин суҳбат бўлдики, ҳатто буни кузатиб турган СОП (Президент хавфсизлик хизмати) ҳодимларининг бошидаги сочи тикка бўлиб кетди! Мен унга ўзи яратган тизим ёрдамида, агар у оиласи ва атрофидагиларга ҳар хил бизнесларни бир-биридан олиб қўйишга шароит туғдирадиган бўлса, ҳамма нарсасини йўқотиши мумкинлигини тушунтиришга мувофақ бўлдим. Мен, хасислик ва очкўзлик барчангизни йўқ қилади, дедим! ”,- дейилади постда.

Кейин Айсултан Назарбоев, Элбаси ҳузурига «эртаси куни Қайрат Бўронбаевни олиб кирган ва у ўзининг барча масалаларини ҳал қилган!»

«Ушбу суҳбатдан сўнг, Нурсултон Назарбоев онамни Бош вазир ўринбосари лавозимидан Сенатга ўтказди. У Қайрат Шарипбаевни «КазТрансГаз» президенти лавозимидан компаниянинг Кузатув кенгашига ўтказди! Айни манашулар учун улар мени кечира олмайдилар! Бу эса уларнинг мағрурлиги ва такаббурлигига зарба эди! Шундан сўнг, улар менга қарши айблов далилларини қидира бошладилар, аммо мен ҳеч қандай коррупцияга аралашмаган эдим! Менинг ягона ожизлигим гиёҳванд моддалар эди, бунда мен чидаб бўлмас ҳақиқатдан хотиржамликни қидирардим! Мен, бунда чексиз қизғанчиклик ва очкўзликнинг оқимининг бир қисми бўлиб қолишни истамадим! Мен, Лондонда бўлганимда, улар, онам ва унинг ҳозирги эри хусусий детектив компанияларни ёллашди, аммо гиёҳвандликдан бошқа нарса айбларни тополмади!”, дея маълумот берди биринчи президентнинг набираси.

У 2017 йилда Нурсултон Назарбоевга бу «заифлигидан» халос бўлиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтди.

Аввалроқ, Айсултан Назарбоев Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Алнур Мусаев 23 январь куни Айсултон Назарбоевнинг ДНК экспертизаси кўринишидаги ҳужжатни эълон қилди, унга кўра Айсултон Назарбоев ва унинг отаси Рохат Алиевнинг ДНКси 99.999784244% гача тўғри келади деб тахмин қилинади. Бироқ, ҳужжатнинг ўзи эса ҳеч қандай муҳр ва имзо билан тасдиқланмаганди. Қозоғистонликлар дарҳол ўз шарҳларида ҳужжатнинг ишончсизлигини таъкидлашиб, Мусаевни Дариға Назарбоеванинг «адвокати» деб аташди.

Кейинчалик, генетик экспертиза соҳасидаги мутахассислардан бири КазТАГга берган интервьюсида, Мусаев ДНК тестини эмас, балки генетик экспертиза асосида қариндошликни тасдиқловчи ушбу ҳужжатлар намуналарини тақдим этган ҳолда, тушунарсиз қоғозни эълон қилганини таъкидлади. Бундан сал олдинроқ, Айсултан Назарбоевнинг ўзи Қозоғистон оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида, ҳокимиятни эгаллашга уринишда айбланиб, 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва хорижда яшириниб юрган Мусаев, аслида Дариға Назарбоеванинг одами эканлигини айтди.

2 февраль куни Айсултан Назарбоев, 2016 йилдан бери у «оиласи ва унинг атрофидаги одамлар томонидан доимий босим остида қолаётгани» ва «инсон ҳуқуқлари поймол этилмоқда, тизим ҳақиқат овозларидан чокидан ёрилиб бормоқда» дея таъкидлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

2 Фикрлар

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг