Жанубий Кореяда аномал иссиқлик оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

0
1610

Шу кунларда Жанубий Кореяда ҳукм сураётган аномал иссиқ ҳарорат оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. 2.3 минг киши жабрланган. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги ҳабар бермоқда. 

“29 майдан 31 июлга қадар давом этган узоқ муддатли иссиқ ҳарорат оқибатида мамлакатда 30 га яқин киши ҳалок бўлди”, дейилади хабарда. Шунингдек, мамалакатнинг баъзи шаҳарларида рекорд даражадаги баланд ҳарорат кузатилган. Жумладан, Сеул шаҳрида 39.6 даражадаги ҳаво ҳароарти, Хончхон шаҳрида эса 41 даражадаги ҳарорат қайд этилган. 

Таъкидлша жоиз, шу йилнинг июл ойида дунё бўйлаб 118 мамлакатда рекорд даражадаги баланд ҳарорат қайд этилган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг