Миср аҳолиси 100 миллионга яқинлашди. Бу, ресурслар ва иш ўринларига бўлган талабни янада оширмоқда

0
1812
Фото: REUTERS/Mohamed Abd El Ghany

Қоҳиранинг шовқинли кўчасида жойлашган опасининг квартирасида яшаётган Раниа Сайёд бир кун келиб шаҳарни тарк этишга умид қилмоқда. Кўпчилик каби у ҳам кўпайиб бораётган аҳоли учун қурилаётган янги уйлардан бирига кўчиб ўтишни хоҳлайди.

Келаси ой Миср аҳолиси 100 миллионга етиши кутилмоқда ва Қоҳира ҳам одамлар билан тўлиб тошмоқда. Мамлакат президенти Абдулфаттоҳ Ас Сиси аҳоли сонининг ошиб боришини терроризм каби катта муаммолардан бири деб атаган. Одамларнинг 60 фоизини 29 ёшга тўлмаган ёшларни ташкил этади.

Кўплаб араб ва Африка мамлакатларини аҳолининг кўпайиши билан боғлиқ муаммо ўйлантирмоқда. Аммо Мисрда бу ҳолат жуда кескин даражага чиққан. Чунки, аҳолининг 97 фоизи мамлакат ҳудудининг атиги 8 фоизида истиқомат қилади, дейди БМТнинг Мисрдаги вакили Александар Бодироза.

Унинг сўзларига кўра, турар жойлар, мактаблар ва касалхоналар учун янги жойлар яратиш устувор вазифадир, чунки Миср аҳолиси йилига 2,5 миллион кишига кўпаймоқда. Аҳоли яшайдиган жойларда ҳар квадрат километрга 1400 киши тўғри келади.

Энг катта муаммо – бу иш ўринлари яратишдир. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Мисрда келаси 10 йил ичида ишчи кучи 80 миллионтага етади. Аммо етарли иш ўринларини яратиш учун йиллик иқтисодий ўсиш, аҳолининг ўсиш суръатларидан камида уч баравар кўп бўлиши керак, деди Қоҳира молиявий фирмасининг тадқиқот раҳбари Радва Эл-Свайф.

Бундан ташқари, иқлим ўзгариши ва сув танқислиги Миср иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳозирда қўшни Эфиопия Нилнинг ўз ҳудудида жойлашган қисмида тоғонни ишга туширишга тайёрланмоқда. Шунингдек, аҳоли сони ортиб бориши билан инфратузилма, шу жумладан йўллар ва жамоат транспортига ҳам талаб ортади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг