Собиқ депутат бир миллатпарвар ўлароқ Афғонистон элчисидан изоҳ талаб қилмоқда (видео)

0
3356
Очиқ манбалардан олинган суратлар асосида тайёрланган

Собиқ депутат Кобул Дусов facebook орқали Афғонистон президенти Ашраф Ғанийнинг омма олдида Соҳибқирон Амир Темурга нисбатан билдирган фикрлари юзасидан Афғонистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмийдан изоҳ талаб қилди. Жумладан, Дусов ўз саҳифасида ўзбек ва рус тилларида қуйидагилар хақида ёзди.

«Афғонистон давлат раҳбари Буюк Бобомиз Амир Темурни хақорат қилди!

Афғонистон давлат раҳбари Ашраф Ғаний, темурийлар салтанатинг асосочиси, буюк саркада ва давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларини тарих сахифаларида қайд этилмаган, Афғонистоннинг жанубидаги Ҳилманд ва Фаррох вилоятлари ирригация тизимини бузиб ташлаганликда ноҳақ айблаш билан бирга бобомиз буюк Соҳибқиронни «Темурланг» (чўлоқ Темур) – дея хақорат қилади, давлат иқтисоди масаласидаги ўтказган йиғилишларининг бирида…

Мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмий жанобларидан биз бир миллатпарвар сифатида, миллатим номидан, Афғонистон давлат раҳбарининг ўзбек миллатини ва аждодларини бу каби хақоратлашини сабабини расмий равишда изоҳлаб беришиларини истар эдик.

Борган жойин обод қилган Бобурлари бор,
Мазлумларни озод қилган Темурлари бор.
Тоғлардан ҳам баландроқ ғурурлари бор,
Ҳеч қачон ҳеч аждодин сотмайди ўзбек.
Ёлғон тарих лойига ботмайди ўзбек.

Кобул Дусов

Президент Афганистана оскорбил АМИР ТЕМУРА!

В ходе совещания Президент Афганистана Ашраф Гани допустил некорректные и абсолютно недопустимые, не соответствующие его высокому статусу высказывания в отношении известного военачальника, основателя империи Тимуридов Амира Темура, обвинив его в якобы разрушении ирригационной системы южной стороны Афганистана, провинции Гильменд и Фарах, таже назвав Амир Темура «Темурланг»ом («Хромым Темуром»). Необходимо подчеркнуть, что в истории жизни и военных походов Амира Темура отсутствует какое-либо упоминание об этом. В связи с данным высказыванием, не соответствующим действительности, руководствуясь защитой исторического наследия и памяти великих лидеров Узбекистана, являясь патриотами нашей общей страны, просим посла Афганистана в Республике Узбекистан Ахмада Холида Эльмий дать официальное разъяснение, на основании каких данных Президент Афганистана Ашраф Гани позволяет допускать оскорбления и клевету в отношении великих предков узбекского народа.

Кобул Дусов»

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг