Танишинг ИШИДнинг Афғонистондаги филиали – Хуросон Ислом Давлати

0
3074
Манба: Trends Research & Advisory

Афғонистон расмийлари сўзларига кўра, Толибон ва АҚШ ўртасида Америка қўшинларини Афғонистондаги энг узоқ давом этган урушдан олиб чиқиш тўғрисидаги келишув баъзи толибларни Исломий давлат жангариларига қўшилишига олиб келиши мумкин.

Ушбу битимнинг бир қисми сифатида, Толибон АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ҳукумат билан кучларни тақсимлаш бўйича музокаралар олиб бориши ва сулҳ тузишга рози бўлиши кутилмоқда.

«Хуросон Исломий Давлати» (ИШИД-К) номи билан танилган ИШИДнинг Афғонистондаги филиали минтақанинг эски номи билан биринчи марта 2014 йилда Афғонистоннинг шарқида пайдо бўлган ва шу вақтдан бери бошқа минтақаларга, хусусан, шимолга йўл очган.

АҚШ ҳарбийлари уларнинг жанговар кучларини 2000 жангчига баҳоламоқда. Айрим афғон расмийларига кўра, бу рақам юқорироқ ва ўсиши мумкин.

«ИШИД Толибон жангариларини ўзига қабул қилиш учун жуда яхши имкониятга эга ва бундан кўплаб толиблар хурсанд бўлишади», деди Покистон билан чегарадош Нангарҳар вилоятидаги вилоят кенгаши аъзоси Соҳраб Кадери.

Президентнинг матбуот котиби Ашраф Ғани ИШИДнинг кучайиб бораётгани ва баъзи толиблар гуруҳга қизиқаётгани ҳақида жиддий хавотир борлигини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг