Донбассда Россия Федерациясининг паспортлари берилиши сабаби маълум

0
1033
Фото:yandex.ru

Украина расмийлари хабар беришича, Киев томонидан назорат қилинмайдиган Донбасс ҳудуди аҳолисининг Россия паспортларини олишлари, Минск келишувларини тўғрилаш учун асосдир.

Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХДК) котиби Олексий Данилов брифингда айтиб ўтган.

«Паспорт бериш – бу ўзгарувчан шароитлар учун муҳим омил ҳисобланади. Россия Федерацияси томонидан чиқарилган 630 минг дона паспорт музокараларни бошлаб олиш учун сабаб эди», – дея таъкидлаган UNIAN агентлиги.

Данилов яна бир бор Минск келишувларини амалдаги шаклида бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисида баёнот берган. Aввалроқ, у Киев Минск келишувларининг Украина томонининг фикрига кўра, амалга ошириб бўлмайдиган қоидаларини ўзгартиришни зарур деб билишини айтган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг