Ҳусийларнинг ҳужумларидан кейин Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш 50 фоизга камайди

0
2000
Манба: psmag

Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш ҳусийлар томонидан қиролликнинг нефт заводларига қилинган ҳужумлардан сўнг, деярли 50 фоизга камайди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Энергетика вазири Абдил Азиз ибн Салмон маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, портлашлар 5,7 миллион баррел миқдорида хом нефт етказиб беришни тўхтатган. Бу «Saudi Aramco» давлат нефт компанияси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 50 фоизини ташкил этади.

Бироқ, ушбу йўқотишларнинг бир қисмини, саудияликлар захира орқали қоплай олишади.

Аммо портлашлар кунига 2 миллиард куб фут газ қазиб олишни тўхтатишга олиб келди. Ушбу газ 700 минг баррел суюлтирилган газ ишлаб чиқариш учун ишлатилган. Бу қиролликда метан ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни икки баравар камайтиради.

Абдел Азизнинг сўзларига кўра, 14 сентябрь куни эрталаб соат 3:31 ва 3:42 да (Тошкент вақти билан 5:31 ва 5:42) Саудия Арамcо заводида – Абкаик ва Хурайзда иккита портлаш содир бўлган. Бу ушбу корхоналарда ишлаб чиқаришни тўхтатилишига олиб келди. Портлашлар натижасида ходимлар жабрланмаган.

Саудияликлар 48 соат ичида ҳужум оқибатларини баҳолашга ва янгиланган маълумотларни тақдим этишга ваъда беришади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг