Миср Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони нефтни қайта ишлаш заводларига бомба ҳужумини уюштирган яманлик ҳусий исёнчиларни қоралади. Бу ҳақида «Синхуа» департамент матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Расмий Қоҳира Саудия Арабистони ҳукумати ва халқи билан бирдамлигини, шунингдек, терроризм, зўравонлик ва экстремизмнинг барча шаклларига қарши курашишга содиқлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яманлик ҳусийлар Саудия Арабистонидаги йирик нефт заводларига ўнта учувчисиз учиш аппаратларини қўйиб юборган ва Яманга қарши «Саудия режимининг тажовузи ва иқтисодий блокадаси» давом этганда ҳужумларни давом эттиришга ваъда берган эди.