Австралиядаги Виктория штатининг бир қисм аҳолиси ва дам олувчиларини ўта кучли ёнғин хавфи кутилаётганлиги сабабли шаҳарни олдиндан тарк этишга чақирди.
Расмийларнинг таъкидлашича, 40 даражадан юқори ҳарорат, кучли шамол, момақалдироқ ва штат бўйлаб шамол ўзгариши натижасида, душанба куни Виктория тарихидаги энг муҳим ёнғин об-ҳаво кунларидан бири бўлиши мумкин.
Фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича давлат комиссари Эндрю Крисп Шарқий Гиппсланд вилоятида яшовчилар ва ўн минглаб дам олувчиларга душанба куни эрталабдан кечикмай жўнаб кетишни буюрди.