Арманистон ва Озарбайжон урушни тўхтатиш бўйича келишиб олишди

0
1500
Фото: Reuters

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Арманистон ва Озарбайжон шанба куни соат 12:00 дан бошлаб бир-бирларига ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар. Энди томонлар асирлани ва ўлган аскарларнинг жасадларини алмашишади.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ ҳудуди туфайли 27 сентябрь куни уруш бошланганди. Шу пайтгача ушбу қонли тўқнашувларда юзлаб аскарлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Озарлар ва арманлар бир неча давлатларнинг урушни бас қилиш ҳақидаги даъватларини эътиборсиз қолдириб келишаётганди. Аммо, жума куни Россия икки томоннинг Ташқи ишлар вазирларини Москвага чақириб, ҳарбий тўқнашувларни тўхтатиш бўйича музокараларга воситачилик қилди. Лавров ўн соат этган музокаралардан кейин Арманистон ва Озарбайжон ўт очишни тўхтатиш ва мазкур можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга рози бўлганларини айтди.

Музокаралардан сўнг Арманистон Ташқи ишлар вазири Зоҳраб Мнацаканян ва унинг озарбайжонлик ҳамкасби мухбирларга интервю беришмаган. Бу икки давлат ўртасидаги мазкур урушга сабаб бўлган Тоғли Қорабоғ халқаро қонунларга кўра Озарбайжонга тегишлидир. Лекин, бу ернинг кўпчилик аҳолисини арманлар ташкил қилади ва айнан улар Тўгли Қорабоғни назорат қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг