Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмасбек Атамбаевга суиқасд уюштирилди

0
1147
Фото: REUTERS/Vladimir Pirogov

Жума куни тушдан кейин Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмасбек Атамбаевга суиқасд уюштирилиб, у ўтирган машина ўққа тутилди. Россиянинг РИА Новости ахборот агентлигининг хабар беришича, Бишкекда бўлиб ўтган ушбу суиқасдда Атамбаев омон қолган.

Айни пайтда Қирғизистонда нотинчликлар давом этмоқда. Якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг натижасидан норози бўлган халқ кўчага чиқиб, намойишларни бошлади. Сешанбага келиб намойишчилар Бишкекдаги ҳукумат биноларига, жумладан, президент кабинетигача бостириб киришди. Охир-оқибатда Марказий сайлов комиссияси парламент сайловларининг натижасини бекор қилишга мажбур бўлди.

Мамлакатнинг амалдаги президенти Соранбай Женбеков жума кунидан бошлаб пойтахт Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва ҳарбийларга тартибсизликларни бостиришга буйруқ берди. Шунингдек, 9 октябрь куни Женбеков Бош Вазир ва бошқа вазирларни лавозимидан озод этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг