Ироқ шимолида Абу Бакр ал-Бағдодийга яқин алоқаси бўлган «ИШИД» жангариси қўлга олинди. Бу ҳақда 3 декабрь куни Arabnews ахборот агентлиги хабар берган.
Ироқдаги Керкук провинциясининг Хувайжа полицияси «Абу Халдун» номи остида фаолият юритаётган экстремистни қўлга олишга муваффақ бўлди. Баъзи манбаларга кўра, Халдун Ал-Бағдодийнинг ўринбосари сифатида кўрилган. У, илгари Ироқнинг Салоҳиддин вилояти милициясининг раҳбари бўлган.
Октябрь ойида АҚШ махсус кучларининг ҳарбий операциясида Ал-Бағдодий ўлдирилганди. Ал-Бағдодий вафотидан кейин унинг қўл остида фаолият юритган бир қанча раҳбарлар ва унинг оила аъзолари асир олинди ёки ўлдирилди.