Хитойда масжидларни портлатиш бошланди

0
3612
Фото: https://www.independent.co.uk

Хитой ҳукумати масжидлар ва минораларни бузишга киришди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, Хэнань, Ганьсу, Ички Мўғулистон ва Нинся Хуэй автоном ҳудудларида бинолар вайрон қилинган. Хусусан, «Хитойнинг Кичик Маккаси» деб номланган Линсья шаҳри яқинидаги қишлоқда гумбаз ва миноралар портлатилган. У ерда Хитойнинг энг йирик мусулмон аҳолиси ҳисобланган хуэйликлар яшайди. Бундан ташқари, ҳокимият Юньнан шаҳридаги учта масжидни ёпиб қўйди ва мамлакат бўйлаб араб ёзувидан фойдаланишни тақиқлади.

Июнь ойида Хитой расмийлари бошқа хитойлик бошқа миллат вакиллари бўлган уйғур мусулмон маҳбусларини лагерларда қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни рад этишганди. Хато шундаки, «таълим ва ўқитиш марказлари» концентрацион лагерлар деб таърифланади, дея тушунтиришган эди ўша пайтда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Чжан Ханьхуэ.

Фото: https://www.independent.co.uk

2018 йил август ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти (Шарқий Туркистон)даги ёпиқ лагерларда камида бир миллион этник озчилик вакиллари ушлаб турилгани ва улар гўёки қайта ўқитилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Одамларга инқилобий қўшиқларни куйлашга, раис Си Цзинпиннинг ғояларини ўрганишга ва ўзларига она тили бўлмаган Хитой тилида гапиришга мажбур қилишган.

Расмий Пекин лагерларнинг мавжудлигини минтақада террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш билан боғлайди. Шу билан бирга, қайта тарбиялашдан ўтганлар, лагерлардаги одамлар қийноқларга солинаётгани хақида айтиб келишади.

 

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг