Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп, БМТ Бош ассамблеяси доирасида Эрон раҳбарияти билан учрашиш ниятида эмаслигини айтди.
«Ҳеч нарсани бекор қилиб бўлмайди, аммо мен Эрон билан учрашиш ниятим йўқ», деди у журналистларга.
Аввалроқ хабар берилганидек, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон делегациясининг БМТ Бош ассамблеясида қатнашишини тақиқлаш ҳақида ўйлашни таклиф қилди.