Жэнбеков таътилини тўхтатди ҳамда Қўй-Тош қишлоғида Интернет ўчирилди ва Ички ишлар вазирлигининг қўшимча кучлари саф тортди

0
2191
Манба: rbc.ua

Президент Сооронбай Жэнбеков бир ҳафталик қисқа муддатли таътилни тўхтатиб, Бишкекка йўл олди. Ички ишлар вазирлигининг қўшимча кучлари экс-президент Атамбаевнинг уйи олдида саф тортди ҳамда Интернет ва уяли алоқалар узилди, деб хабар бермоқда exclusive.kz бевосита sputnik.kg га таяниб.

«Қўй-Тош қишлоғида жамоат тартибини сақлаш учун қўшимча кучлар жалб қилинди», деб хабар беради Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати.

Полициядаги номаълум манбанинг сўзларига кўра, Чуй полиция бўлимидан 500-600 га яқин полициячилар собиқ президентнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғига борган.
Улар билан Алмазбек Атамбаевнинг 150-200 га яқин қуролланган тарафдорлари учрашишмоқчи.

Бишкек вақти билан соат 23:25 ҳолатига кўра, 15 киши жароҳатлар билан касалхоналарга етказилган.

Ўз навбатида, аввалроқ Атамбаев уйини тортиб олиш ҳақида гапириб ўтган эди: “Мен ҳамма нарсага тайёрман. Мен қаршилик қиламан, менга мукофот сифатида берилган қуролим бор. Мен буни буюруқни бажаришни истаган йигитларга қарата айтаяпман. Қирғизларда бир гап бор: ётиб ўлганда кўра, отиб ўлган афзал ”.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг