Танзания Эбола шубҳали ҳолатлари тўғрисида маълумотларни бўлишишни рад этди

0
1543
Фото: Известия

БМТ соғлиқни сақлаш агентлигининг таъкидлашича, Шарқий Африка мамлакати Эбола касаллиги билан боғлиқ шубҳалар ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортмоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  Танзания Эбола касаллиги билан боғлиқ шубҳалар ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортганини айтди.

Шанба куни эълон қилинган баёнотда, БМТ соғлиқни сақлаш агентлиги «бугунги кунга қадар, клиник маълумотлар, текширувлар натижалари, мумкин бўлган алоқа ва лаборатория синовлари сўровларига қарамай, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига хабар берилмаган», деди.

«Танзания расмийларининг чекланган расмий маълумотлари қийинчилик туғдиради», дейилади баёнотда.

Танзания расмийлари томонидан ҳеч қандай реакция бўлмади.

18 сентябрь куни берган баёнотида, Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 14 сентябрь куни Шарқий Африка мамлакати томонидан Эбола билан касалланиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида расмий равишда хабар берган.

«Бу аввалроқ бир одамнинг ўлими ва яна бир неча кишининг касаллиги ҳақидаги миш-мишларга асосланган эди», деди Жаҳонсоғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу баёнотда. «Танзания расмийлари касалликларнинг сабаби нимада бўлиши мумкинлигини кўрсатмади.

Ташвиш 8 сентябрь куни Танзаниянинг тижорат пойтахти Дар-Салаамда бир нечта касалликларга, шу жумладан Эболага хос бўлган симптомларни кўрсатгандан сўнг вафот этган аёлга қаратилган.

Шунингдек, 14 сентябрь куни Танзаниянинг Соғлиқни сақлаш вазири Умми Мвалиму ҳукумат яқинда номаълум касалликларга оид иккита ҳолатни текширганлигини, аммо уларга Эбола юқмаганлигини айтди.

«Икки беморга Эбола юқмади», деди Мвалиму журналистларга. «Биз гапирганимиздек, Танзанияда Эбола касаллигийўқ, одамлар ваҳима қўзғамаслиги керак».

У тергов қилинган иккита ҳолат аёлнинг ўлими билан боғлиқлигини айтмади.

Конго Демократик Республикасида 13 ойлик Эбола эпидемияси 2000 дан ошиқ одамни ўлдиргандан кейин бутун минтақада ҳушёрлик кучаймоқда.

Расмий равишда 2018 йил август ойида эълон қилинган Ғарбий Африкада 11300 дан ошиқ одамнинг умрига зомин бўлган 2013-2016 йиллар эпидемиясидан кейинги иккинчи энг ҳалокатли ҳодиса.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг