Хитойда Америка фуқароси коронавирусдан вафот этди

0
1357
Фото: REUTERS

АҚШ расмийларининг тасдиқлшича, 60 ёшли америкалик янги коронавирусдан вафот этди. Бу, Хитойдан бошқа давлат фуқароларининг илк марта ушбу эпидемиядан вафот этиши холатидир.

“Америкалик эркак пайшанба куни Хитойнинг Уҳан шаҳрида вафот этди”, дея хабар беради шанба куни Пекинда жойлашган АҚШ элчихонаси вакили. Аммо у батафсил маълумот бермаган.

Вирус ўзи шундоқ ҳам заифлашган Хитой иқтисодиётига зарба бўлди.”Goldman Sachs” компанияси йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот ўсишини 5,6% дан 4% гача қисқартирди ва вазият бундан-да ёмонлашиши мумкинлигини айтди.

«Вазият кейинги ҳафтада нормал ҳолатга қайтмаслиги аниқ», дейди Хитой иқтисодчиси Жулиан Эванс-Притчард.

ЖССТ маълумотларига кўра, 8 февралгача вирус қурбонлари сони 723 тага етди ва 34,598 нафар инсон эпидемияни юқтириб олди. Ўлим ҳолатларининг аксарияти Уҳан ва унинг атрофида қайд этилган.

Вирус Хитойдан ташқари яна 27 та мамлакатга тарқалган ва 330 дан ортиқ одам уни юқтирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг