Эронда коронавирус қурбонлари сони 145 кишига етди. Вирусни юқтириб олганлар эса 6000 га яқинлашди

0
1985
Фото: AFP/ATTA KENARE

Шанба куни Эронда коронавирусдан яна 21 киши вафот этгани тасдиқланди. Бу билан Эронда вирус қурбонларининг умумий сони 145 кишига етди. Улар орасида теҳронлик депутат Фатеҳмеҳ Раҳбар ҳам бор, дея хабар берган маҳаллий ахборот агентликлари.

Вируснинг сўнгги қурбонлари ҳақида маълумот берган соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ўтган 24 соат ичида 1000 дан зиёд инсонда ушбу эпидемия аниқланганини айтди. Шанба кунги маълумотларга кўра, Эрондаги касалланганларнинг умумий сони 5,823 тани ташкил қилмоқда.

Эронда коронавирус ҳукумат аъзоларини ҳам четлаб ўтмаяпти. 2 март куни Муҳаммад Мирмоҳаммади ўлганлиги ҳақида хабар берилганди. У Кенгаш аъзоси бўлган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ираж Харирчи ва парламентнинг яна бир аъзоси Маҳмуд Садегҳи вирусни юқтириб олганликларини айтишган.

Ҳукумат авж олган вируснинг тарқалишини тўхтатиш учун иш олиб борар экан, Эроннинг Масжид маъмурияти барча йиғилишлар ва тантаналарни қолдирди, дейди Меҳр ахборот агентлиги.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг