БАА Исроилда ўз элчихонасини очади

0
1201
Фотоо: AFP

24 январь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида ўз элчихоналарини очишни маъқуллади. Бу ҳақда ҳукуматнинг расмий оммавий ахборот воситалари хабар берган.

Мазкур хабардан бир неча соат ўтар ўтмас Исроил Ташқи ишлар вазирлиги БАА пойтахти Абу-Дабида элчихона очганини эълон қилди.

БАА ўтган йилнинг август ойида Исроил билан алоқаларни нормаллаштиришга рози бўлганди. Шундан кейин Баҳрайн, Судан ва Марокаш давлатлари ҳам бирин кетин Исроил билан ҳамкорликни йўлга қўйишни бошлашди.

Исроил ва ушбу тўрт мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича шартномаларга АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп бошчилик қилган ҳукумат воситачилик қилди.

Исроил Қуддус шаҳрини ўзининг пойтахти деб ҳисоблайди. Аммо, дунёдаги кўплаб мамлакатлар Қуддусни Исроилнинг пойтахти эканини тан олишмайди.

Фаластинликлар ҳам Қуддусни ўзларининг келажакда қуриладиган давлатларининг пойтахти бўлишини даъво қилишади. Шунинг учун бир қатор мамлакатлар ўзларининг Исроилдаги элчихоналарини Қуддусга эмас, балки, Тел-Авивга жойлаштиришган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг