Тадқиқот: Иммунитет тизими камида 6 ой давомида коронавирусни «эслаб қолади”

0
1469
Фото: Reuters

Коронавирусга чалиниб, ундан тузалиб чиққан одамнинг организми камида олти ой ушбу касалликдан ҳимоялана олади. Бунга инсон танасидаги вирусни “эслаб қолувчи” ҳужайралар орқали эришилади. Бу ҳақда 18 январь куни эълон қилинган тадқиқотда маълум қилинди.

Қўшма Штатлар ва Швейцария тадқиқотчилари CОVID-19 дан тузалиб кетган ўнлаб одамларни ўрганишди. Ушбу илмий изланишлардан маълум бўлишича, организмдаги коронавирусга қарши курашувчи антитаналар вақт ўтиши билан сусайиши мумкин бўлсада, улар ўзига хос Б хотира ҳужайраларини сақлаб қолишaди. Ушбу ҳужайралар коронавирусни эслаб қола олади ва агар одам коронавирусга қайта чалинса, улар иммунитет тизимини вирусга қарши антитаналар ишлаб чиқаришни бошлашга туртки бўлади.

«Хотира ҳужайралари коронавирусга қайта чалинишдан ҳимояланишга жавобгардир. Улар эмлашнинг самарали бўлиши учун ҳам жуда муҳимдир. Б хотира ҳужайраларининг таъсири 6,2 ойдан кейин ҳам бузилмайди. Аксинча, улар ривожланишда давом этади. Бу эса CОVID-19 билан касалланган одамлар уни яна юқтириб олганда касалликка тезкор ва самарали қаршилик кўрсатиши мумкинлигини англатади” деб хулоса қилинди “Nature” журналида чоп этилган мазкур тадқиқотда.

Ушбу тадқиқот муаллифлари коронавирус ташхиси қўйилган 87 кишини улар касаллангандан бир ой ўтгандан кейин ва олти ой ўтгач текширишди. Маълум қилинишича, организмдаги вирусни нейтраллаштирувчи антитаналар фаоллиги вақт ўтиши билан камайган бўлсада, Б хотира ҳужайралари сони ўзгаришсиз қолди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг