Коронавирус дунё бўйлаб мусулмонларнинг ибодат қилишига қандай таъсир кўрсатмоқда?

0
1418
Фото: West Asia News Agency via Reuters

Коронавирус дунё бўйлаб тарқалганидан сўнг, одамлар жамоат жойларидан узоқроқ юришга уринишмоқда, нозарурий саёҳатларни камайтиряптилар ва уйда туриб ишлаш каби эҳтиёт чораларини кўришмоқда. Шунингдек, бир қатор давлатлар ўз фуқароларини ўзаро саломлашишни ёки бирон бир байрамни нишонлашни ўзгартиришга чақирмоқдалар.

Шу билан бирга, диний идоралар вирусни юқтирмаслик учун одамларга ибодат қилиш ёки муқаддас кунларни қандай нишонлашни маслаҳат бермоқдалар.

Қуйида мусулмон мамлакатлари, ташкилотлари ва Исломий интернет сайтлари ибодат қилувчилар ва зиёратчилар учун берган янги чоралар ва тавсиялардан баъзи мисолларни келтирамиз.

Саудия Арабистонида Умра зиёрати вақтинча тўхтатилди ҳамда чет элликларнинг Исломнинг энг муқаддас жойларига бориши чекланди

Чоршанба куни қироллик аҳолиси учун Умра тақиқланди, деб хабар беради Саудия Арабистони давлат матбуот агентлиги.

Умра, Ҳаж ибодатидан фарқли ўлароқ бир неча соатда амалга ошириладиган ибодатдир. Аммо, Саудия бу йилги Ҳажни чеклаш борасида маълум қилганича йўқ.

Бу йилги Ҳаж ибодатини амалга ошириш 28 июлдан 2 августгача бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эроннинг йирик шаҳарларида жума намози бекор қилинди.

Эронда вирус билан кураш давом этмоқда. Ҳар куни касалланганлар ва ўлганлар сони кўпаймоқда. Чоршанба куни кечқурун берилган маълумотларга кўра, Эронда вирусни юқтириб олганлар 2,922 кишини ва қурбонлар эса 92 кишини ташкил этган.

Барча вилоят марказларида жума намозлари тўхтатилган.

Сингапур мусулмонлари раҳбари ибодат қилувчиларга қўл бериб кўришмаслик ва ўзларининг шахсий жойнамозларидан фойдаланишни маслаҳат берди

The Straits Times нашрининг хабар беришича, Сингапурдаги мусулмон ишлари бўйича вазир Масагос Зулкифли мусулмонларга ўзларининг жойнамозларини масжидларга олиб келишни ва бир-бирлари билан қўл бериб кўришмасликни маслаҳат берган.

Тожикистонда мусулмонлардан уйда ибодат қилиш сўралди

Тожикистонда жума намози бекор қилинди. Тожикистон қўшни Хитой ва Афғонистон, шунингдек, Жанубий Корея, Эрон ва Италия билан чегараларни ёпди. Шунингдек, 21-25 март кунлари нишонланадиган Наврўзга бағишланган байрамлар бекор қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг