ИШИД Бағдодда амалга оширилган иккита портлаш учун жабобгарликни ўз бўйнига олди

0
1246
Фото: AP

21 январь куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида икки киши одамлар орасида ўзини портлатди. Оқибатда, 32 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ одам жароҳатланди. Шундан кейин ИШИД террористик ташкилоти ушбу портлашларни ўзи амалга оширганини маълум қилди.

Пайшанба куни кечқурун ИШИДга тегишли веб-сайтда берилган баёнотда айтилишича, ушбу ҳужумда «муртад шиалар нишонга олинган”. Биринчи портлашни Абу Юсуф Ал-Ансорий, иккинчисини эса Муҳаммад Ариф Ал-МуҲажжир уюштирган.

Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимининг айтишича, кечаги портлаш мамлакат хавфсизлигини бузиш ҳисобланади ва ҳукумат бундай ҳолат такрорланишига йўл қўймайди. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Бағдод экстремизм муаммоларига қарши курашиш учун кенг қамровли хавфсизлик режаси устида ишламоқда.

Мазкур портлашлар Ироқ пойтахти Боғдодда сўнгги уч йил ичида уюштирилган илк теракт бўлди. 2017 йилда АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари ИШИДни Бағдоддан чиқариб юборишгандан бери экстеримистлар бу шаҳарга кира олишмаётганди.

Аммо, Ироқнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларида урушлар давом этмоқда. Бу мамлакатда ўтган йилнинг ёзидан бери ҳужумлар сони кўпая бошлади. Бунга ҳукуматнинг коронавирус пандемияси билан овора бўлиб қолиши ҳам сабаб бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг