Хитойда ота-оналар томонидан болаларнинг ДНК сини оммавий равишда таҳлил қилмоқдалар. Бу амалиёт боланинг нима қобилиятларга эга бўлишини ва қайси фаолият турига кўпроқ мойил бўлишини тахмин қилишга ёрдам мумкин. Бу ҳақда Блоомберг нашри хабар бермоқда.
Минглаб хитойлик ота-оналар болалигининг гўдаклигиданоқ ўзига хос хусусиятларини билиш учун ҳар қандай харажатга тайёр бўлиб, уларга шу йўл орқали фарзандларига ўзларига хос бўлган фазилатлар ва қобилиятларни ривожлантиришга ёрдам беришади. Бироқ, мутахассисларнинг таъкидлашича, илмий нуқтаи назардан, бундай тестлар фол очиш билан тенгдир ва ҳеч қандай ДНК таҳлили ўзига хос хусусиятлар ёки касбий мойилликни аниқлаб бера олмайди.Фарзандлар келажагига ҳар қанақасига улар ўсган муҳит ва олган тарбияси кўпроқ таъсир қилади.