Коронавирус сабабли Буюк Британияда мусулмонларни дафн қилишнинг ноанъанавий усули қўлланилмоқда

0
1833
Фото: www.arabnews.com

Лондондаги мусулмонлар қабристонида марҳумларни дафн этишнинг Ислом қонунларига мос келадиган ноанъанавий усули қўлланилмоқда. Бунга CОVID-19 туфайли ўлимларнинг сони кўпайиб кетаётгани сабаб бўлди.

Бу усулга кўра, Лондоннинг жануби-шарқидаги Числеҳурст туманида жойлашган «Абадий боғлар» қабристонида битта қабрга 10 кишигача жасадни саф қилиб дафн қилинмоқда ва уларга умумий жаноза намози ўқилмоқда.

“Оддий шароитларда биз ҳафтасига ўртача саккиз кишини кўмамиз. Уч ҳафта олдин бу рақам икки баравар кўпайди ва кейинги ҳафта яна уч баравар ошди. Ўтган ҳафта биз 54 кишини дафн қилдик, уларнинг 90 фоизи коронавирус қурбонлари бўлган. Шубҳасиз, биз бу каби катта миқдордаги дафнлар билан шуғулланмаганмиз ва бу муаммо бўлишини тушундик. Мен директорларимга мурожаат қилиб, қабрга бўлган талабни қондирадиган режани ишлаб чиқиш зарурлигини айтдим» деди “Абадий боғлар»нинг менежери Асиф Хассанали.

Ҳассаналининг сўзларига кўра, қабристон маъмурияти мусулмон уламолар билан маслаҳатлашгандан сўнг, саф қилиб дафн қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Қабристонда етарлича жой мавжуд бўлса ҳам, ҳар бир қабрни алоҳида қазиш анча вақта талаб қилади. Қўшимча ходимлар билан ҳам бир кунда кўпи билан 6 та қабр кавланади. Натижада, жасадлар бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида кўмилмай қолиб кетиши мумкин.

Исломда эса марҳумни иложи борича тезроқ дафн қилиш кераклиги айтилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг