Коронавирус Франция парламенти аъзолари орасида ҳам тарқамоқда

0
2008
Фото: REUTERS/Benoit Tessier

Франция Миллий Ассамблеясининг иккинчи аъзоси коронавирусни юқтириб олди ва касалхонага ётқизилди. Яна беш нафар депутат ушбу касалликда гумонланиб текширувдан ўтмоқда, дея хабар берди Франция парламенти қуйи палатаси раиси шанба куни.

Касалликка чалинган икки нафар Ассамблея аъзоларининг исми ошкор қилинмаган. Аммо Элзаснинг шарқий минтақасидаги маҳаллий ОАВ улардан бири Жан-Люк Реицер эканлиги ҳақида хабар тарқатди.

Франция бўйлаб бўлиб ўтаётган сайловлар сабабли Ассамблея қуйи палатасидаги мажлислар 9 мартдан 22 мартгача тўхтатилади. Шу муносабат билан парламент биносидаги фаолият қисқаради ва у ерда ишловчи одамлар сони камайтирилади.

Аввалроқ, Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан яна икки киши вафот этганини маълум қилганди. Бу билан мамлакатда коронавирусдан ҳалок бўлаганлар сони 11 кишига етди. Ҳозирда Францияда 716 нафар кишида коронавирус борлиги аниқланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг