Эрон фазога ўз сунъий йўлдошини учиради

0
1284
Фото: Reuters

Эрон 9 февраль куни фазога ўз сунъий йўлдошини учиради, дея хабар берди Эронлик вазир. АҚШ Эроннинг бу ҳаракатини баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришнинг бир қисми деб ҳисобламоқда.

«Бугун Зафар сунъий йўлдоши Семнандан орбитага 7.400 километр тезликда учирилади»,  деди Эрон ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Муҳаммад Жавад Азарий-Жахроми.

Эроннинг ўтган йилда икки марта амалга оширган сунъий йўлдошни учириш операцияси муваффақиятсиз бўлганди.

Қўшма Штатларнинг айтишича, сунъий йўлдошларни орбитага жойлаштириш учун ишлатиладиган узоқ масофали баллистик технология ядровий қуролларни ишга тушириш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Аммо Теҳрон бу даъволарни рад этган.

Маълумот учун, Эрон ўзининг биринчи «Умид» номли сунъий йўлдошини 2009 йилда учирган. 2011 йил июнь ойига келиб «Расад» сунъий йўлдоши орбитага юборилган. 2012 йилда эса Теҳрон ўзининг учинчи сунъий йўлдоши “Навид“ни орбитага муваффақиятли жойлаштиргани ҳақида маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг