Хитой раҳбари нега бунчалик хавотирда?

0
1923
Фото: platforma.uz

Пандемия даврида давлатлар дарвозалари бир-бири учун ёпиқ. Шундай қилмаса ҳам бўлмайди. Чунки кириш-чиқиш, олди-бердиларга чеклов ўрнатмай туриб тождор ўлатдан сақланиш имконсиз.

Ана шундай мураккаб вазиятда Япония бош вазири Шинзо Абэ иқтисодиётни Хитойга камроқ боғлиқ бўладиган тарзда барпо этишни таклиф қилди. Табиийки, бу Хитой сиёсатдонларига ёқмади.

Аслида Хитой раиси илк бор Японияга давлат ташрифи билан бормоқчи ва икки давлат муносабатларнини илиқлаштирмоқчи эди. Қолаверса, 2020 йилги Олимпиада ўйинлари олдидан расмий Токиони қўллаб турмоқчи эди.

Аммо пандемия туфайли сафар ҳам, олимпиада ҳам қолдирилди.Чин — япон муносабатлари эса аро йўлда қолиб кетди. Буям етмаганидек, ўша кунлари Абэ юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқараётган компанияларни Японияга қайтариш ташвишига тушиб қолди. Буни коронавирус оқибатида Хитойдан Японияга маҳсулотлар борган сари кам келаётгани билан изоҳлади.

Япон ҳукумати раҳбарининг гапида жон бор. Бунга автомобиллар эҳтиёт қисмлари ва бошқа маҳсулотлар таъминотидаги узилишлар сабаб бўлди. Шу тариқа Абэ “Хитойдан кетиш” сиёсатини ишлаб чиқди. Бундай кутилмаган ҳаракат эса Хитойнинг тараққиёт модели пойдеворига зарба бериши мумкин.

Япония ҳукумати миллий компанияларни мамлакатга ёки Жануби-шарқий Осиё давлатларига кўчиришга ёрдамлашиш мақсадида бюджетдан деярли 2,2 миллиард АҚШ долларига тенг маблағ ажратди.

АҚШда ҳам шу кунлардда Хитойга боғлиқликдан қутулиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Оқ Уй маъмурларидан бири Хитойдан мамлакатга кўчирилаётган Америка компаниялари харажатларини тўлаб бериш масаласини кўриб чиқиш нияти борилигини изҳор қилди.

Агар дунёнинг биринчи ва учинчи иқтисодиётлари бўлган АҚШ ва Япония Хитойдан чиқиб кетадиган бўлса, бу жаҳоннинг иккинчи иқтисодиётига жуда қаттиқ таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса Си Цзинпинни жуда қаттиқ хавотирга қўймоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг