Андрей Городницкий: «Россия каби қўшни билан доим мудофаага тайёр бўлиш керак»

0
2560
Фото: www.yenicag.ru

Yenicag.Ru – Янги даврнинг саволларига украиналик сиёсий таҳлилчи, фалсафа фанлари номзоди Андрий Городницкий жавоб беради:

– Коронавирус пандемияси ва нефть нархининг пасайиши фонида Путин бошчилигидаги Кремль расмийлари ҳайратланарли баёнотларни қилишмоқда. Россия Федерациясининг раҳбари яқинда берган интервьюсида «СССР» нинг қайта тикланиши мумкинлиги ҳақида гапирди ва барча МДҲ давлатлари президентларининг ваколатларини ўз зиммасига олди ва собиқ иттифоқ республикалари «ўз мамлакатларининг Россияга қайтишига» қарши эмаслигига ишонтирди. Сизнингча, Россия раҳбариятининг бундай баёнотлари қанчалик ахлоқий жиҳатдан тўғри?

– Ҳозир Россия Президенти учун жуда қийин пайтлар, яъни, нефть нархининг пасайиши, умумий карантин ва натижада иқтисодиётнинг, рубль ва ўзгармас раҳбарнинг рейтинги пасайиши, шунингдек, умумий ишсизлик ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг йўқ қилиниши. Ҳа, албатта, СССРдай азим ҳокимиятни қайтариб олишдан  Путин жуда хурсанд бўларди ёки ҳеч бўлмаганда ерлар тўплаб олган ва буюк ҳукумдор сифатида тарихда қолмоқчидир. Бу унинг бошқаруви сўниб боришидаги эго (ҳудбинлик) нафсини қондирадиган ягона нарсадир ва яна унинг мамлакатда гуллаб-яшанаган иқтисодиёт қуришга қарши бўлмаслигига ҳам аниқлик киритиб қўйиш керак. Гарчи оҳирги таъкидланган иш унда ўхшамаган бўлсада, устига –устак «чириган Европа»га сотиб турилган қимматбаҳо ер ости қазилма бойликлари нархлари «ерга урилиб кетган» бир пайтда ва прогнозларга кўра, келгуси 5 ой ичида у ўша жойидан жилмаслигини инобатга олинса, бу эса стратегик захиралардан 12 дан 7 триллион рублдан кам миқдор эмас дегани бўлса, ва бу маълумотлар фақат федерал оммавий ахборот воситалари томонидан берилаётганидан келиб чиқиб қараладиган бўлинса, яъни ишонч билан айтиш мумкинки, унинг келгуси йилларда сайловчиларни сотиб олиши ҳақиқатдан йироқ бўлади. Буни коррупцияга сарф бўлаётган харажатларни қисқартириш орқали ҳал қилиш мумкин бўларди, аммо бизнинг англашимизча, бу ҳам ҳақиқатдан йироқ. Бу дегани – пропаганда машинасини бор қуввати билан ишга солиш ва аввалдан кўпчилик одамларни калласида шакллантириб бўлинган, «Совет Иттифоқи пайтида нисбатан ҳаммаси зўр бўлган»лиги ҳақидаги ностальгия уйдирмалар билан одамлар бошини қотиришдир. Ҳозир айнан шулар ҳақидаги баёнотлар пайдо бўла бошлади, яъни гўёки «СССР» парчаланиб кетишининг муаммоси хом ашё нархининг пасайиши натижасида, иқтисодиётнинг вайрон бўлгани билан боғлиқ эмас, балки ҳамма айб хоинларда ва агар ўша хоинлар бўлмаганида, ҳозиргидай вазият бўлмасди эмиш. Шунингдек, Россиянинг Путини бор ва у барчани қутқаради ва мустаҳкам захиралар 2024 йилгача етади, деган уларнинг баёнотлари, яъни Путиннинг янги сайловини ўтказишгача етиши, бу гапларни тасдиқлайди.

Путиндан олдин «СССР» нинг қайта тикланиши ҳақида таниқли сиёсий персонаж Жириновский ҳам гапирган эди. Умуман олиб қарганда, иқтисодий инқироз қанчалик чуқурлашса, россиялик сиёсатчилар шунчалик кўп империя ностальгиясига берилиб қолишади. Империянинг барча собиқ республикаларини эгаллаш истаги, бошқаларнинг ҳисобидан «ўзини ўзи қутқариш» инстинктининг натижаси бўлиши мумкинми?

– Ҳа, бу маънода Россия ҳокимиятидагилар учун мумкин. Сайловчилар онгида мангу «ғалаба васвасаси»ни, абадий душманлардан бошқа ҳақиқат йўқлиги ва улар фақат рус ерларини босиб олиш ва русларни қул қилиш учун яшашлари ҳақидаги ғояларни илдиз оттириб, ҳокимиятдагилар аҳолини ҳақиқий муаммоларидан чалғитиб келадилар. Жириновский сингари қўғирчоқ сиёсатчилар ва мисли кўрилмаган миқдордаги бюджет маблағлари сарфланадиган дастаки телеканаллар ёрдами билан Путин, барча муаммоларнинг сабаби 90-йилларнинг бошларида мустақил бўлган халқларнинг парчаланишида деб кўради ва агар улар «қадрдон соҳилларига» қайтишганида эди, шунда «уларга ҳам, бизларга ҳам яхши бўларди» деб ҳисоблайди. Қўшимча қилиб, одамлар бунга қарши эмасликларини айтади. «Аҳир у ердаги кўпчилик рус тилида сўзлашадилар» дея, уларни автоматик равишда Россия фуқаросига тенглаштириб қўя қолади. Лекин, агар уларнинг ҳукуматидагилар бунга қарши бўлишса, демак бу ёмон коррупциялашган ҳокимият бўлади. Булар Путиннинг калласига келган фикрлар албатта. Натижаси кўра эса, «ҳалол» суд ёрдамида «СССР» парчаланишига қарши қонуний равишда даъво очиш мумкин бўлади. Бундай ғоя унчалик ҳам бемаъни эмас бўлиб туюлаётганлигини, Путиннинг ҳозирда қилаётган ишларидан ва армия ёрдамида, аввал Иттифоқ таркибида бўлган ҳудудларни босиб олаётганлигидан кўриш мумкин.

– Мамлакатлар ўртасидаги чегаралар ёпилгандан сўнг (пандемия фонида) Минск ва Москва ўртасида навбатдаги яна бир можаро чиқди. «Батька»ни ғазабга келтирган нарса, айрим россиялик сиёсатчилар унга Россия томонидан имтиёзлар берилганлиги ҳақидаги эслатганлари ва иккала иттифоқчи давлатлар тўлиқ бирлашиши муҳимлигини таъкидлашганлиги бўлди. “Батька”га ҳатто Кремлдан юқори лавозимни ҳам таклиф қилишди. Сизнингча, Россиянинг бундай бетгачопарлик ҳаракатини нима деб аташ мумкин? Сиёсий терминологияда Россия раҳбариятининг МДҲ мамлакатларига муносабатини тавсифловчи бирор ибора борми?

– Белоруссиясиз ҳеч қандай Рус империяси бўлиши мумкин эмас. Албатта, тенг равишда Украинасиз, Озарбайжонсиз ва Болтиқбўйи мамлакатларисиз ҳам император бўлолмайди. Бош телеканалларда “қувонч” билан устидан калака қилиб келинган “содда” Лукашенко, буни қаранги кучли етакчи чиқиб қолди. У шаҳарда юзинчи бўлишдан кўра, қишлоқда биринчи бўлишни афзал кўрди. Айнан у Путинга қарши боришга журъат этди. Путининг обрўси учун эса, бу жуда қаттиқ зарба бўлди. ВВ буни шундай эсидан чиқариб кетадиганлардан эмас. КГБдан қолган одат, у ҳеч қачон, ҳеч нарсани унитмайди. Туғма ичиқоралиги, уни умуман ўйламасдан қадам босишга ва ҳатто ўз халқига нисбатан, деярли жуда қонли ҳаракатларни амалга оширишга мажбур қилади. Бундай ҳаракатлар ҳақидаги саволга келсак, бу барчага маълум бўлган империализм ёки янада кенгроқ айтганда, қардош республикаларга нисбатан шовинизм ёки бошқа мамлакатларни писанд қилмай, улар доим яхши кўриб айтадиган- “кичик укалар” ёки малорослар каби тушунчалардир. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги тушунмовчиликларга олиб келади.

– Албатта, қонли империянинг қайта тикланишига мутлақо қарши бўлганларга нисбатан, Россия томонидан постовет мамлакатларига қарши тажовузкор ҳаракатлар кутилмоқдами? Собиқ «СССР» мамлакатлари учун мисли кўрилмаган хавфсизлик таҳдиди фонида, ушбу давлатлар ҳукуматлари Россия тажовузининг олдини олиш ва қайтариш учун қандай чораларни кўришлари керак?

– Бу нафақат кутилмоқда, балки аллақачон рўй бермоқда ва қарийб 30 йилдан бери давом этиб келмоқда. Буларга Россия томонидан содир этилган Грузия, Озарбайжон, Чеченистон, Доғистон, Ингушетия, Молдова, Украинада қўзғатилган низолар киради. Бу санаб ўтилганлар фақат тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатлардир ва мамлакатга ҳужум қилиш учун ноҳарбий характердаги кўплаб бошқа ишлари ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси Россия каби қўшни билан ҳар доим мудофаага тайёр бўлиш кераклигидан далолат беради. Аввало, ундан ҳимояланиш учун:

1) Кучли иқтисодиёт керак бўлиб, ҳеч бир мамлакат ресурсларсиз курашолмайди.

2) Замонавий қуроллар.

3) Ҳарбийларни энг юқори даражада тайёрлаш.

4) Мафкуравий машина, яъни аҳоли Россия билан (ғоявий) урушга ҳар доим тайёр бўлиши керак. Украинанинг хатоларини такрорламаслик, яъни барча ҳарбий душманлар ғарбдан деб ўйлаб, аслида душман шарқдан келганлигини унутмаслик керак.

5) Россияга қарам бўлишликни ҳар томонлама камайтириш, яъни ҳар доим ҳамма нарсани ўрнини алмаштириш имконияти бўлиши керак.

6) Идеал ички хавфсизлик. Бир нарсани, яъни “КГБ” деган ташкилот йўқ бўлиб кетмаган ва 100% ишлаётганини англаб олиш керак.

7) Ички сиёсий барқарорлик. Биз қанча хоҳламасакда, лекин эгалари ўзаро жанжал қилишганида, телевизорни чиқариб ташлаш осонроқ.

8) Энг янги технологиялар. Бу ерда ҳеч қандай ортиқча шарҳга ҳожат йўқ. Ҳаммадан илғор бўлишингиз керак, шунда сизни мағлуб қилиш қийин бўлади.

Кавказ Омаров суҳбатлашди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг