”Хитой, геноцидни бас қил”: Хитой элчисининг Туркияга ташрифи сабаб Истанбулдаги уйғурлар намойиш уюштиришди.

0
1482
Фото:(AFP)

25 март куни мингга яқин уйғурлар Истанбулда намойиш ўтказишди. Бунга Хитой Ташқи ишлари вазири Ванг Йининг расмий ташриф билан Туркияга келгани сабаб бўлган.

Ванг Йи ўзининг ташрифи чоғида Туркия Ташқи ишлар вазири Меҳмет Чавушўғли билан коронавирус вакцинаси борасида суҳбат ўтказган. Шунингдек, хитойлик вазир Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған билан ҳам учрашган.

Айни пайтда Туркия ўзининг аҳолисини Хитойнинг SinoVac компанияси вакцинаси билан эмламоқда ва ушбу вакцинанинг янги партияси бўйича музокаралар ўтказмоқда. Аммо, мамлакатдаги 50 мингта уйғурлар Туркиянинг Хитой ҳукумати билан вакцина бўйича ҳамкорлигидан хавотирланмоқда. Уйғурларнинг фикрича, Хитой экстрадиция қонуни Туркияда тасдиқланиши эвазига бу мамлакатга вакцина етказиб бермоқда.

Агар ушбу қонун ратификация қилинса, турк ҳукумати ўз ҳудудидаги Хитойдан қочиб келган уйғурларни ортга қайтариши борасида хавотирлар бор. Аммо, иккала давлатларнинг расмийлари ҳам бундай хавотирларга ўрин йўқ эканини таъкидлашган.

“Туркия ва Хитой пандемияга қарши курашда, шунингдек, вакциналар бўйича ҳамкорликни кучайтиради» деб ёзди Чавушўғли Твиттерда. У, шунингдек, Ванг Йига Туркиянинг уйғур турклари борасидаги фикрларини ҳам етказганини маълум қилган.

Пайшанба куни Истанбулда йиғилган уйғурлар Шарқий Туркистоннинг кўк байроғини кўтариб, ”Хитой, геноцидни бас қил” деб бақиришди. Хитойнинг Анқарадаги элчихонаси олдига келган уйғурларни эса полиция тарқатиб юборган.

“Менинг умидим сўнди. Нима учун Туркия Хитой Ташқи ишлар вазирини қабул қилмоқда?Улар Шарқий Туркистонга жуда кўп зарар етказишади» дейди 62 ёшли Абдуллатиф Рагип.

«Биз келажакда нима бўлишидан қўрқяпмиз. Бизнинг болаларимизга нима бўлади? Туркия кўзларини очиб, бегуноҳ уйғурларнинг ёнида туриши керак” дейди намойишчилардан бири Раҳиле Секер.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг