Британия Хитойдан БМТ экспертининг Шарқий Туркистонга киришига рухсат беришни талаб қилмоқда.

0
1064
Фото:( REUTERS )

26 март куни Британия Хитой ҳукумати ўзининг танқидчиларини санкциялар орқали нишонга олаётганини таъкидлаб, Пекиндан халқаро экспертларни Шарқий Туркистонга кириб, бу ердаги инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини текширишларига рухсат беришни талаб қилди.

«Буюк Британия халқаро ҳамжамиятга қўшилиб, инсон ҳуқуқларини бузганларни жазолашни хоҳлайди. Хитой ҳукумати эса ўзининг танқидчиларига нисбатан санкциялар қўлламоқда. Агар Пекин Шарқий Туркисотонда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги даъволар ёлғон эканини исботлашни истаса, у БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ҳақиқатни текшириш учун бу ҳудудга кириш имкониятини бериши керак» дейди Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

БМТ маълумотларига кўра, айни пайтда Хитойнинг Шарқий Туркистон вилоятида 1 миллиондан ортиқ уйғур мусулмонлар ҳибсда сақланмоқда. АҚШ, Канада, Британия ва Европа Иттифоқи ушбу ҳолатни расман геноцид деб аташган ва шунинг учун Хитойга нисбатан санкцияларни жорий қилишган. Айнан бугун Хитой ҳукумати Шарқий Туркистон ҳақидаги “ёлғон хабарлари учун” Британияга нисбатан жавоб санкцияларини эълон қилганди.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг