«Зиёратчиларнинг хизмати ушбу мамлакат аҳолисига ишониб топширилган»

0
2133
Foto: Saudia Arabia Tourism guide

Макка ҳокими Шаҳзода Холид ал-Файсал Саудия Арабистони аҳолисини мусулмонларга Ҳаж ибодатларини амалга ошириш учун янада кўпроқ ёрдам беришга даъват этди. Шаҳзода ал-Файсал қирол Салмоннинг маслаҳатчиси ва Марказий Ҳаж қўмитаси раиси раиси ҳамдир.

«Зиёратчиларнинг хизмати ушбу мамлакат аҳолисига ишониб топширилган. Ҳожиларга хизмат қилиш ҳар кимнинг бурчи ҳисобланади. Биз бундай улуғ ишда зиёратчиларни қабул қилишдан фахрланамиз», деди у Ҳаж комиссияси тўртинчи мавсумининг очилиш маросимида.

Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Солиҳ бин Тоҳир Бинтен шаҳзода Холидни зиёратчилар хизматидаги ҳаракатлари ва муносиб раҳбарлиги учун мақтади.

Шунингдек, вазир зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатининг кўтарилишига ҳисса қўшган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирди. «Ақлли» зиёратгоҳ тизимлари зиёратчиларга қулайлик яратиш ва уларнинг хавфсизлигини оширишга ёрдам берди,  деди у.

https://www.arabnews.com/node/1566961/saudi-arabia

Теглар:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг