Ҳиндистонда интернет блокланиши алоқа операторларига катта моддий зарар келтирмоқда

0
2548
Фото: AFP

Айни дамда Ҳиндистонда янги фуқаролик тўғрисидаги қонунга қарши норозиликлар авж олмоқда. Ҳукумат ушбу вазиятни назорат қилиш учун уяли алоқа операторларига интернет хизматларини тўхтатишни буюртма қилмоқда.

Масалан, 27 декабрь куни шимолий Уттар-Прадеш штатининг камида 18 туманида интернет блокланиши буюрилган. Оқибатда, алоқа операторлари ҳар соатда 24,5 миллион рупий (350 минг доллар) даромадни йўқотмоқдалар.

Ҳиндистон парламенти қабул қилган янги фуқаролик қонунига кўра, қўшни Покистон, Афғонистон ва Бангладешдан келган шахсларга фуқаролик берилади, аммо, бу қонун мусулмонларни четлаб ўтади. Яъни, уларга фуқаролик берилмайди. Шу сабабдан уч ҳафтадан бери мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари ўтказилиб келинмоқда.

Шведциянинг Ericsson компанияси томонидан маълум қилинишича, ҳиндлар ўз смартфонларида ойига ўртача 9,8 гигабайтни сарфлайдилар ва бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Ҳиндистон Facebook ижтимоий тармоғи ва унинг мессенжери WhatsAPP фойдаланувчилари учун энг катта бозор ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг