Жанубий Кореяда янги касалланишлар сони камайгач мактаблар қайта очилди

0
1764
Фото: Yonhap via REUTERS

Жанубий Кореянинг пойтахти Сеул ва унга яқин бўлган ҳудудларда 21 сентябрдан бошлаб ўқувчилар яна мактабга қайтишди. Бу мамлакатда ўтган ойда вирус тарқалиши кўпая бошлагач кўплаб таълим муассасалари ёпилганди. Ҳозирги кунга келиб эса коронавирус билан касалланиш ҳолатлари анча камайган.

Янги қоидаларга кўра, ўқувчилар ҳам уйда онлайн ҳам мактабга бориб, яъни, аралаш усулда таълим олишади. Улар мактабдаги дарсларга ҳафтада бир ёки икки марта қатнашишади. Бундан мақсад мактабдаги одамларнинг сонини камайитириб , улар орасида вирус тарқалишинг олдини олишдир.

Жанубий Корея коронавирус ўз ҳудудида илк бор авж олганда уни жиловлашга эришганди. Лекин, август ойида черковда ва сиёсий митингларда одамларнинг кўпчилик бўлиб тўпланишлари янги касалланиш ҳолатларининг кескин ошишига олиб келди. Натижада, ҳукумат ижтимоий масофаланиш қоидасини жорий қилишга мажбур бўлди. Мамлакатдаги кўплаб мактаблар 26 август куни ёпилди.

Жанубий Корея ҳукумати 20 сентябрь куни ижтимоий масофаланиш бўйича ўрнатилган қоидаларни яна бир ҳафтага узайтириб, уларнинг 27 сентябргача давом этишини маълум қилди. Ушбу қоидага кўра, одамларнинг уй ичида 50 кишидан, кўчада 100 кишидан кўп бўлиб тўпланишлари тақиқланади. Шунингдек,  Чусек деб номланган уч кунлик байрам олдидан, 28 сентябрдан, чекловларни кучайтирмоқчи. Чунки, бу байрамда одамларнинг тўпланишлари кўпаяди.

Жанубий Кореяда 20 сентябрь куни 70 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди ва бу август ойининг ўртасидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич бўлди. Бу мамлакатда ҳозиргача 23 045 киши коронавирусга чалинган ва 385 киши вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг