Ҳиндистонда бино қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

0
2514
Фото: Reuters

21 сентябрь душанба куни эрталаб Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри яқинидаги ҳудудда уч қаватли бино қулаб тушди. Оқибатда саккиз киши ҳалок бўлди, дея хабар берди маҳаллий ОАВлар.

Ҳиндистондаги Табиий фалокатларда ҳаракатланиш кучлари раҳбари Сатя Прадҳаннинг берган маълумотларига кўра, Бҳивандида содир бўлган ушбу фалокатда яна 20-25 тача одам бино қолдиқлари остида қолиб кетган. Ҳозирда бу ерга қутқарув гуруҳлари юборилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг