Москвадаги энг йирик озиқ-овқат бозорида муҳожирлар ғалаён кўтаришди (видео)

0
2329
Фото: ren.tv

Мигрантлар Россиянинг энг йирик улгуржи ва чакана савдо бозори – Янги Москвада жойлашган “Фуд Сити”да тартибсизликлар уюштиришди.

Baza-нинг хабар беришига кўра, воқеа жойига полициячилар етиб келишиб, бир неча юз кишилик оломонни тинчлантиришга уринишган. Намойишчиларнинг сўзларига кўра, норозилик сабаби ижара нархининг ошганлиги бўлиб, бу кунига битта жой учун 2 минг рублгача бўлган маблағни ташкил этади.

РИА Новостига бозор маъмурияти матбуот хизматининг хабар беришича, ижара ҳақининг ошиши тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмас экан.

Бозор маъмурияти вакилининг сўзларига кўра, норозилик намойишларига сабаб, баъзи савдогарларга савдо қилиш учун жой етишмаслиги билан боғлиқ бўлиб, – бу «ғазабни келтириб чиқарган ва бир нечта атрофдаги томошабинлар ихтиёрсиз равишда оломон бўлиб тўпланишига олиб келган».

“Ҳар баҳорда яқин шарқ минтақалари – Ўзбекистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларининг сабзавотлари, мевалари ва бутали мевалари мавсуми бошланади. 2020 йил май ойининг бошида «Фуд Сити” савдо маркази ҳудудига ортиқча миқдордаги мавсумий маҳсулотлар кириб келди. Тўртинчи кросс-док ҳудуди атрофида савдо жойларига ҳаддан ташқари катта талаб пайдо бўлди », – дея тушунтирди бозор вакили.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда маъмурият учинчи ва бешинчи кросс-доклар ҳудудида мавсумий маҳсулотларни сотиш учун қўшимча чакана савдо майдончасини очди ва шу билан «можарога барҳам берди ва савдо жойларига ортиб бораётган талабни қондирди».

«Фуд Cити» савдо маркази “Киев майдони” компаниясига тегишли бўлиб, у Москвадаги тижорат кўчмас мулкининг энг йирик эгаларидан бири – тадбиркорлар Год Нисанов ва Зарах Илиевнинг мулкларини бошқаради. Бир неча йиллардан буён ишбилармонлар Forbes журналининг россиялик ижарачилар рейтингида етакчилик қилиб келмоқдалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг