Дунёдаги эллик иккинчи мамлакатда Sputnik V вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

0
982
Фото: AFP

Жума куни Филиппин давлатида Россиянинг Sputnik V вакцинаси рўйхатдан ўтказилди. Бу билан дунёда рус вакцинасига яшил чироқни кўрсатган мамлакатлар сони 52 тага етди.

15 март куни Филлиппинда коронавирус билан касалланиш бўйича сўнгги етти ойдаги энг юқори кунлик кўрсаткич қайд этилди. Шунинг учун мамлакат ҳукумати 20 мартдан бошлаб хорижликлар учун чегаралар ёпилиши, шунингдек, мамлакат фуқароларига ҳам ичкарига киришда чекловлар қўлланилишини маълум қилганди.

Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаган Россия инвестициялар фондининг хабар қилишича, ушбу вакцинадан Филиппинда фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берилган. Ушбу фонднинг бош директори Кирилл Дмитриев филиппинликлар Sputnik V вакцинасига биринчилардан бўлиб қизиқиш билдирганини ҳам айтиб ўтди.

Россия ўтган йилнинг август ойида Sputnik V вакцинасини рўйхатдан ўтказганди. Ўша пайтда бу вакцина катта ҳажмдаги синовлардан ҳали ўтиб улгурмаганди. Аммо, кейинчалик Lancet журналида ушбу вакцинанинг коронавируснинг олдини олишда 90 фоиз самара бергани хабар қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг