Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келаси ҳафта АҚШга боради

0
1447
manba: AFP

АҚШ расмийларининг жума куни берган маълумотига кўра,  Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келаси ҳафта Вашингтонга ташриф буюради. Лавров АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар олиб боришни режалаштирган.

Икки давлатнинг юқори мартабали амалдорлари ушбу учрашувда қурол назорати,  Украина ва Суриядаги вазият ҳамда АҚШ-Россия муносабатларининг кескинлашуви билан боғлиқ бошқа масалаларни муҳокама қилишади. Помпео ва Лавров ўтган йили Ню-Йорк ва Россияда бир неча бор учрашишди.Шунингдек, улар телефон орқали ҳам мулоқот олиб боришган. Аммо Вашингтон илк марта уларнинг учрашувига мезбнлик қилади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг