Қозоғистоннинг жарангдор жимлиги

0
1761
Қозоғистон президентини Нур-Султондаги саройининг кўриниши/ Жастина Майленкевич (JUSTYNA MIELNIKIEWICZ)THE WALL STREET JOURNAL учун махсус

Ўтган ҳафта мисли кўрилмаган ҳодиса юз берди: БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо 22 мамлакатнинг элчилари Хитойни Шинжондаги этник уйғур ва бошқа мусулмонларга қарши оммавий қатағонлар тўхтатишга чақиришди.

У Австралия, Буюк Британия, Германия, Канада, Янги Зеландия, Франция, Швейцария ва Япониянинг элчилари томонидан имзоланди. Ҳисоботда, Шинжонда Пекиннинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган 37 мамлакат, жумладан, Россия, КХДР, Саудия Арабистони, Уммон, Қувайт, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Сурия, Покистон, Венесуела, Куба, Белоруссия, Мьянма, Филиппин ва бир қатор бошқа мамлакатлар «Хитойнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида эришган улкан ютуқлари»ни ўз баёнотларида эътироф этишди. Қозоғистон ўз одатига кўра «бетараф бўлди». Бироқ, бу «бетарафлик»нинг баҳоси керагидан ортиқ юқори бўлиши мумкин.

Аслида, бу воқеаларни ўзига сўз эркинлигини муносиб кўрадиган, тараққий этган Ғарб ҳамда борган сайин Пекинга қарам бўлишлик қисматига айлнаётган, авторитар Шарқ ўртасини гўёки ажаратиб турувчи сув оқими дейиш мумкин. Шу нуқтаи назардан қаралганда, бу ерда Қозоғистоннинг «бетарафлик»ни ёқлаши, Хитойга шунчалик қарам бўлишига қарамасдан – амалда намойиш этилган қаҳромонлигидир.

Қозоғистон билан Хитой ўртасидаги алоқаларда ўзаро муносабатларнинг икки томони мавжуд.

Биринчи даража: юқори даражадаги расмий алоқалар бўлиб, унинг натижаси кўп миллиардлик Хитой инвестициялари бўлиб ва мамлакатимиз учун асосий аҳамият касб этувчи «Бир белбоғ-бир йўл» ташаббусидир. Аслида бу стратегик ташаббус – Марказий Осиё мамлакатлари учун Европа ва Осиёнинг транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг кўламли инфратузилма шаклида тизимли ва саховатли «пора» ҳисобланади. Бир қарашда, «Бир белбоғ-бир йўл» бизни мамлакатларимизни халқаро бозорга олиб боради. Бироқ, уни амалга оширишда, миллиардлаб сармоя киритилганига қарамасдан, маҳсулот оқимини атиги 1 фоизга оширди, товарларнинг йирик улуши ҳали ҳам денгиз орқали ўтмоқда.

Иккинчи даражаси: оддий кўз билан илғаб бўлмайдиган гиламости жангларидир. Визалар жанги фони остида, Қозоғистон, очиқ танқидлар йўқлигига қарамасдан, Қозоғистон фуқаролигига эга бўлган қозоқларнинг “дипломатик каналлар орқали” қайтиб келишига эҳтиёткорлик билан кўмак бериб келмоқда. Баъзи хабарларга кўра, сўнгги икки йил ичида Хитойдан Қозоғистонга бир неча минг этник қозоқлар қайтишга муваффақ бўлишган ва уларган нисбатан Хитой ҳукумати томонидан икки фуқаролик ва бошқа миграция билан боғлиқ қоидаларни бузиш айбловлари эълон қилинган. Шу билан бирга, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги «Азаттык»нинг сўровига жавобан, Шинжондаги “қайта тарбиялаш” лагерларида қолаётган этник қозоқларнинг аниқ миқдори номаълум бўлиб, у ердагилар Хитой фуқаролари ҳисобланиши айтилган. Яъни, «Хитой фуқаролари ҳисобланган этник қозоқлар муаммоларига Қозоғистон аралашишга ҳақли эмас», дейилган.

Хитой фойдасига жосусликда гумон қилинган Қозоғистонлик сиёсатшунос Константин Сироежкиннинг ҳибсга олиниши ҳам, икки томонлама муносабатларда кескин зиддиятларнинг яширин фазаси мавжудлигидан дарак беради.

Wall Street Journalнинг барча экзотик версияси билан, у ҳақиқий асосга эга. Хусусан, ушбу нашр «Қозоғистон махсус хизматлари маълумотни оммавий ахборот воситаларига тарқалишга қўйиб бериб, «Хитойга қарши очиқча ташланиш»ни намойиш этиш, ҳар доим ҳам учрайвермайдиган жуда кам ходиса», дея ҳисоблайди.

Москвадаги Иқтисодиёт олий мактабининг Хитой бўйича эксперти Василий Кашиннинг Америка газеталаридан бирига берган интервьюсида, у «бу ходисани ошкор қилиш орқали, қозоқлар Хитойга қарата ўзига хос мессеж (хабар) жўнатиб- Қозоғистонда хаддингизни билиб юринг ва жуда чуқурлашиб кетманг» демоқчи, дея тахмин қилган.

«Сироежкин билан боғлиқ иш, огоҳлантирувчи отилган ўқ сифатида хизмат қилиши мумкин. Бундай ҳаракатлар Қозоғистонда қўллаб-қувватланиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Шинжонда уйғур мусулмонларига (этник қозоқларга) нисбатан кўрсатилаётган зулмига қарши бўлган, хитойларга қарши кайфият аҳолининг айрим қатламлари орасида ўсиб бормоқда», дея қайд этиб ўтади муаллиф.

Хитойга қарши кайфият аллақачон намоён бўлган ва рўйхатга олинмаган ташкилот «Атажұрт еріктілері» пайдо бўлиши билан ифодаланган бўлиб, унинг етакчиси Серикжан Билаш қозоқ тилида сўзлашувчилар орасида жуда машҳур ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортишга улгурди. Ҳозир эса унга нисбатан «миллий нафратни қўзғатиш» айблови билан тергов олиб борилмоқда. Билаш беш йилдан ўн йилгача қамалиши мумкин.

Ғарб оммавий ахборот воситалари бу масалани «Пекин, Қозоғистонга нисбатан иқтисодий таъсирини, қандай қилиб сиёсий жиҳатга трансформация қилиш мумкинлигининг мисоли” дея аташмоқда. Келгусида ҳодисалар ривожланишига қараб, Қозоғистон ҳукумати ўзининг «аралашмаслик» бўйича фаол сиёсий ўйинларини қандай амалга ошириши мумкинлигини кўрсатади.

Пекин терроризм ва экстремизмга қарши кураш учун ҳайирли баҳоналар остида «қайта тарбиялаш» лагерларини ташкил этди. Хитойнинг «Касбга қайта тайёрлаш марказлари» деб атаганларини, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан «қийноққа солиш», мажбурий хақ тўланмайган ёки кам ҳақ тўланадиган меҳнат, она тилидан фойдаланишга ҳамда ўзларининг маданий ва диний анъаналарига амал қилишни тақиқловчи «концентрацион лагерлар» деб таърифланди.

2018 йилда эълон қилинган БМТ маълумотларига кўра, Шинжонда 1 миллиондан 3 миллионгача бўлган нафақат уйғурлар, балки қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмонлар ҳам «сиёсий қайта тайёргарлик лагерларида» мажбуран ушлаб турилибди.

“Коммерсант”, Россия Федерациясининг Нью-Йоркдаги БМТ ваколатхонасидаги манбага таянган ҳолда, Россиянинг Хитойни ушбу масалада қўллаб-қувватлаши, бундай турдаги очиқ хатларга салбий муносабати билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди. «Инсон ҳуқуқлари масаласи кўпинча жуда сиёсийлаштириб юборилади ва бу мактубни имзолаганлар Шинжон-уйғур автоном республикасидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ хақиқий вазият уларни умуман хавотирга солмайди, уларнинг вазифаси Хитойга зарар етказишдир», – дейди манба. «Биз Хитойни биродар давлат сифатида билиб, Пекинни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик, устига-устак бундай турдаги ҳужумлар бизга ҳам  қарши амалга ошириб турилади».

Шунингдек, суҳбатдош, кўплаб инсон хуқуқлари поймол бўлаётган вазиятлар (масалан, Ямандаги зиддиятларнинг бориши), Ғарб давлатлари томонидан амалга оширилаётганлиги боис, инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида «баъзи сабабларга кўра бундай очиқ хатлар билан чиқишга мушарраф бўлмаслиги»ни таъкидлаб ўтди.

Қозоғистонлик сиёсатшунос Ислом Кураев, ФБ даги ўзининг лентасида, Қозоғистоннинг Хитойга уйғур ва қозоқлар масаласида БМТда очиқчасига қарши чиққан холатда мумкин бўладиган оқибатлари хақидаги мулоҳазаларини эълон қилди.

Хусусан, у шундай деб тахмин қилади:

1. Хитой Қозоғистон билан боғлиқ логистика лойиҳаларига сармояларни киритишни тўхтатади ва «Бир белбоғ- бир йўл»да кўзда тутилган бошқа муқобил йўлларга ўтади.

2. Божхона тўловларини кўпайтириш ва чегара назорати тизимини мустаҳкамлаш орқали, маҳаллий ва улгуржи савдогарлар учун қийинчиликларни келтириб чиқаради. Хитой иқтисодиёти бу бозордан 8 миллион доллар зарар кўргани билан жиддий зарар кўрмайди, аммо бизники жиддий тарзда зиён кўради.

3. Хитойдан олинган қарзларни қайтариш учун талабларнинг кучайиши. Амалда, кечиб юбораман, кўз юмаман ва ҳ.к. кабилар биз учун келажакда қўлланмайди.

Юқорида санаб ўтилганлардан келиб чиқадики, аслида, кўп нарса ҳам керак эмас, «йўқ нарсани ўлдириш мумкин эмас», дейилганидай, албатта, мен иқтисодимиз ҳақида гапиряпман. Аммо бу ҳолатда айнан шундай бўлади.

Ўз навбатида, Россия томонидан фаол қўллаб-қувватланадиган радикал синофобия кайфиятларига эга бўламиз ва бу ишлар очиқ бўлмайди. Бизда ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилмайдиган ҳар қандай маҳсулотлар нархи ошиб кетади.

Айни пайтда биз учун ҳозирда энг яхши вариант бу жим туриш бўлиб, биз вазяитнинг асиримиз».

Бошқа бир сиёсатшунос Айдадр Амребаев ҳам вазият юзасидан ўзининг ташҳисни келтирди:

«Менимча, ҳозирги замон жаҳон сиёсатининг қутбланиши кузатилинмоқда. Бу, турли йўналишларда ва сабабларга кўра содир бўлмоқда. Хитойнинг Шинжондаги ички сиёсатининг талқини, айни шундай сиёсий сабаблар билан изоҳланади.

Биз дунёнинг бу ёки бошқа халқаро тартибни қўллаб-қувватловчи давлатлар блокларига бўлинишини кўриб турибмиз. Россия Хитойга яқинлигини намоён этмоқда ва айни пайтда Ғарб либерал қадриятларига асосланган тинчликни рад этди.

Бу вазият минтақадаги кўплаб кичик мамлакатлар учун жиддий муаммо бўлиб, ўзларининг идентификациясини ва кўп векторли ёндошишга асосланган кенг ташқи сиёсатдаги маневри учун майдонини сақлаб қолишга интилади.

Қозоғистон ўта мураккаб иккиланувчи вазиятда бўлиб, унда асосий қарор қабул қилиш марказларига, жумладан, “йирик” ўйинчилар ҳисобланган Қўшма Штатлар бошчилигидаги Ғарб давлатларига бир тарафдан, бошқа тарафдан эса, тарихий жиҳатдан ва ҳарбий-сиёсий иттифоқдош сифатида Россияга, иқтисодий ва динамик ривожланиш бўйича Хитойга содиқлигини сақлаб қолиш керак.

Шу билан бирга, Қозоғистон қаерда яшашидан қатъий назар, ўз қабиладошларининг тақдирига ҳам бефарқ муносабатда бўла олмайди. Қозоғистон олдида туриб қолган экзистенциал вазиятидаги танловини, ҳудди Шарқдаги бўлгани каби, Ғарбдаги дўстларимиз ва ҳамкорларимиз томонидан тўғри қабул қилиниши керак.

Карлыгаш Еженова

Манба


Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг