Бразилияда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди

0
1129
Фото: Juliano Oliveira/AP Photo

Бразилиянинг жануби-шарқида жойлашган Сан Паулу штатида автобус ва юк машинаси тўқнашди.Оқибатда, камида 41 киши ҳалок бўлди,  дея хабар берди штат полицияси.  Чоршанба куни маҳаллий ОАВларда тарқалган суратларда ҳалокатга учраган автобус қолдиқларини кўриш мумкин эди. Сан Паулу штати полицияси баёнотида айтилишича,  қурбонлар сони янада ошиши кутилмоқда.  «Биз транспорт воситаларининг қолдиқлари ичида кўпроқ қурбонлар борлигини биламиз,  аммо,  уларнинг сони қанча эканлигини билмаймиз»,  дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, воқеа жойида 37 киши ҳалок бўлган.  Яна тўрт киши олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди.  “Ушбу фалокатга нима сабаб бўлганини аниқлаш учун тергов ўтказилади” дейди штат полицияси.

Маҳаллий ОАВ автобусда тўқимачилик компаниясининг 53 ходими бўлганини хабар қилган. Телевидения орқали намойиш этилган тасвирларда қутқарувчиларнинг ярадорлар ва транспорт воситалари қолдиқлари ичида қолган йўловчиларга ёрдам бераётганини кўриш мумкин.

Манба   

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг