ЎЗБEКИСТОНДА ИЛК МАРОТАБА МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ЎТКАЗИЛАДИ

0
2166

Шу йилнинг 28-30 октябр кунлари Урганч шаҳрида илк маротаба талабалар ўртасида математика бўʻйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади,- дея хабар берилади Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг интернетдаги расмий саҳифасида.

Айтиш керакки, ушбу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 26 августида қарори билан олий таʼлим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Муҳаммад Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ташкил этилиш белгиланди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад буюк алломанинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда таргʻиб этиш, қолаверса, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларни фундаментал ва аниқ фанлар билан шугʻулланишга кенг жалб этиш ҳамда илм-фан ёʻлида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Ўзбекистонлик талабалар шу кунга қадар халқаро математика олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этишган, бироқ мамлакатимиз талабалар ўртасида ўтказиладиган ўзининг нуфузли халқаро олимпиадасига эга бўлмаган. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада тарихнинг янги саҳифаси бўлиб, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида нуфузи тобора ортиб бораётганини кўрсатади.

Нуфузли халқаро олимпиадада дунёнинг 20 та давлатидан 58 та университет жамоалари иштирок этади. Олимпиадада 334 нафар талабалар ўзаро беллашадилар, уларга 100 нафар жамоа раҳбарлари ҳамроҳлик қилади.

Ҳакамлар ҳайʼати математика фанидан дунёнинг таниқли халқаро даражадаги экспертлари, МДҲ давлатларининг профессор-ўқитувчилари ва юртимизнинг тажрибали профессор-олимлари, маҳоратли амалиётчи ўқитувчиларидан ташкил топади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадада гʻолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик талабаларга математика, физика, ахборот технологиялари ёʻналишлари бўйича магистратурага квотадан ташқари давлат гранти асосида кириш ҳуқуқи берилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг