Мультимедиа дастурларини синовдан ўтказилиш жараёни

0
1908

Ўзбекистонда мультимедиа интерактив ресурсларини жорий қилиш бўйича Россия ва Ўзбекистон синов лойиҳаси доирасида Миробод туманидаги 32-сон ва 164-сон, ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги 547-сон ва 426-сон мактабгача таълим муассасалар тарбияланувчилари ўртасида “Янги диск“ Россия компаниясининг 5 та мультимедиа дастурини синовдан ўтказилиш жараёни бошланди- дея маълумқилинади Мактабгача таълим вазирлигининг интернетдаги расмий саҳифасида. 

Дастур синов жараёнларининг дастлабки босқичи натижалари билан Мактабгача таълим вазирлиги ходимлари ҳамда компаниянинг стратегик ривожланиш бўйича директори Максим Широков Тошкент шаҳар МТМларига ишчи ташрифи чогида танишдилар. Дастур ўзининг кўргазмалилиги хамда ёрқинлиги билан ажралиб туради. Унинг фойдаланувчилари бўлган кичкинтойлар якка тартибдаги ва кичик гуруҳлардаги машғулотлар чогида ўзларининг ижодий қобилиятларини намоён этиш,креатив фикрлаш, нутқ, мантиқ, хотира ва диққатларини ривожлантириш имкониятига эга бўладилар.Ушбу дастурлар кичкинтойларга эркин муҳитда ҳиссиётларини намойиш эта олиш,фикрларини эркин билдириш,эга бўлган билимларини умумлаштириш,таққослаш каби муҳим кўникмаларни эгаллашга ёрдам беради.

Ушбу дастурлардан бунинг учун зарур бўлган ускуналар (болалар учун интерактив стол ва бошқа техника) мавжуд бўлгандагина фойдаланиш мумкин бўлиб,керакли техник воситалар Ўзбекистоннинг “Zenitar orgtexnika“ ҳамда Жанубий Кореянинг “АНА“ компаниялари томонидан тақдим этилди.
“Новый диск“компаниясининг таълим дастурлари тақдимоти Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб утган Ўзбекистон-Россия 1-таълим Форумида жорий йилнинг 18-октябрь куни ўтказилган эди. Бундан бир оз муддат олдин, яъни жорий йилнинг 10-сентябрь куни эса ҳамкорлик доирасида Миробод туманининг 34-сонли МТМда Тошкент шаҳри мактабгача таълим туман бўлимлари ходимлари, МТМлари мудиралари ва методистлари учун ўқув семинари ташкил этилган эди.

Семинар доирасида “Янги диск“ компанияси методисти Наталья Акимова “Сеҳрли конструктор“, “Боғчада математика“, “Мусиқий тарбия“, “Диагностик лото. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ижтимоий-шахсий ривожланиши“ дастурларини ўз ичига олган таклиф этилаётган мультимедиа дастури билан ишлаш бўйича уқув тренинги ўтказганди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг