Руҳоний: АҚШ болаларча ҳаракат қилмоқда

0
1800
Манба: REUTERS. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний (ўнгда) ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф

Пайшанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШнинг Эрон ташқи ишлар вазирига қарши санкцияларини «болаларча ҳаракат» деб атади.

Чоршанба куни Қўшма Штатлар Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифга қарши санкциялар киритди. Санкция унинг Қўшма Штатлардаги мулк ёки манфаатларига тўсқинлик қилади. Кейинчалик Зариф АҚШда мулки ҳам манфаати ҳам йўқлигини айтди.

«Улар (америкаликлар) болаларча ҳаракат қилишмоқда. Улар ҳар куни «биз ҳеч қандай шартларсиз музокара ўтказмоқчимиз» деб даъво қилишади кейин эса улар ташқи ишлар вазирига санкция қўллашади», деди Руҳоний давлат телевидениесидаги жонли нутқида.

«Ўзини қудратли куч деб биладиган мамлакат ташқи ишлар вазиримиз уларга интервю беришидан қўрқади», деди Руҳоний, Зариф Америка оммавий ахборот воситаларига июл ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мажлисида қатнашганида берган кўплаб интервюларига ишора қилар экан.

«Доктор Зариф Нью-Йоркда интервю берганида улар (америкаликлар) Эрон ташқи ишлар вазири бизнинг жамоатчилик фикрини чалғитмоқда дейишди», деди Руҳоний. «Сизнинг эркинлик, сўз эркинлиги ва демократия ҳақидаги сўзларингиз қаерда қолди?»

«Оқ Уйнинг устунлари дипломат, билимдон, фидойи одамнинг сўзлардан ларзага келади», деди Руҳоний.

Зариф 17 ёшидан Сан-Франциско ва Денверда халқаро алоқаларни ўрганган, сўнгра Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотида дипломат бўлиб ишлаган, у ерда 2002 йилдан 2007 йилгача Эрон элчиси бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг