Хитой ва Ҳиндистоннинг ҳарбий вакиллари чегара борасида музокара ўтказишди

0
1924
Фото: Reuters

Душанба куни Хитой ва Ҳиндистоннинг ҳарбий вакиллари чегарадаги вазиятни муҳокама қилиш учун иккинчи учрашувни ўтказдилар. Ҳозирда бу икки қўшни мамлакат ўртасида сўнгги эллик йил ичидаги энг ёмон тўқнашув юзага келган бўлиб, Ҳиндистон аҳолисининг Хитойга қарши ҳарбий ва иқтисодий жавоб қайтариш керакилиги ҳақидаги талаблари кучаймоқда.

15 июнь куни Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари ўртасида чегарада тўқнашув юз берганди. Натижада, Ҳиндистоннинг 20 та ҳарбийси ҳалок бўлди ва яна 76 таси яраланди, аммо Хитой ўзи тарафидан неча киши қурбон бўлганини очиқламаган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг ушбу ҳужумлари “олдиндан ўйланган ва режалаштирилган”лигини таъкидлаган.

Ўз навбатида Хитой ҳам ҳинд аскарларини ҳарбий келишувларни бузиб, Ладаҳдаги Хитой ҳарбийларига ҳужум қилганликда айблаган.

Ҳар икки тараф ҳукумати ҳам бу урушда бир бирини айблар экан, кейинги низоларнинг олдини олишга ҳаракат қилишди ва 18 июнда томонларнинг пастроқ лавозимдаги ҳарбий офицерлари учрашишди.

Ҳиндистон ҳукуматининг маълум қилишича, 22 июнь куни ҳиндистонлик ва хитойлик ҳарбий қўмондонлар Молдо деган жойда ушрашди.Ушбу ҳудуд Ҳиндистоннинг Ладаҳ провинциясини Хитойнинг Аксай Чинидан ажратиб турувчи асл чегара ҳисобланади.

Ҳарбийларининг ўлдирилганидан ғазабга тушган ҳиндлар мамлакат раҳбари Нарендра Модидан Ҳиндистон ўзини хафа қилдириб қўймаслигини кўрсатишни талаб қилишмоқда. 70 миллион кишини қамраб олган “Ҳиндистоннинг барча савдогарлари уюшмаси” марказий ва ҳудудий ҳукуматлардан Хитойдан келган товарларни бойкот қилишни ва Хитой компаниялари билан тузилган шартномаларини бекор қилишни сўраган.

“Бутун миллат жуда қаттиқ ғазабланган ва Хитойга нафақат ҳарбий жиҳатдан, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам жиддий жавоб қайтаришни хоҳламоқда” дейди ушбу уюшманинг бош котиби Правин Ҳанделвай ўзининг баъзи ҳудудий раҳбарларга йўллаган мактубида.

Хитой Ҳиндистоннинг иккинчи энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Ўтган йили бу икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 87 миллиард долларга етган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг