Хитойда ҳар йили ўтказиладиган ит гўшти ярмаркаси бу йил ҳам очилди. Мутахассислар бу охиргиси бўлишига умид қилишмоқда

0
1249
Фото: Humane Society International/Handout via REUTERS

Ҳукуматнинг ҳайвонлар фаровонлигини таъминлаш ва инсонлар ҳаётига бўлган хавфни камайтириш ҳаракатларига қарамай Хитойда ҳар йили ўтказиладиган машҳур ит гўшти ярмаркасига старт берилди.

Юлин шаҳрида ўтказилиб, 10 кун давом этадиган ушбу фестивалда кўплаб одамлар қатнашадилар ва қафасларда турган итларни овқатга ишлатиш учун сотиб оладилар. Аммо, бу йили фестивал иштирокчилари камайгани айтилмоқда.

Хитой ҳукумати ёввойи ҳайвонлар савдосини тақиқлаш ва уй ҳайвонларини ҳимоя қилиш мақсадида янги қоидаларни ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, жамиятдаги фаол қатлам ҳам ушбу йилги ит гўшти фестивали охиргиси бўлишига умид қилишмоқда.

“Мен умид қиламанки, Юлин бу ярмаркани фақатгина ҳайвонлар учун эмас, балки ўз аҳолисининг соғлиги учун ҳам тўхтатади. Одамларнинг гавжум бозорларда кўпчилик бўлиб тўпланиб, ит гўшти бўйича савдо қилишлари уларнинг соғлигига жиддий хавф туғдиради” дейди ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилоти мутахассиси Питер Ли.

Ухандаги ҳайвонлар сотиладиган бозордан келиб чиққан деб ишониладиган коронавирус Хитойнинг ҳайвонларга бўлган муносабатини ўзгартиришга ва ёввойи ҳайвонлар савдосини таъқиқлашга ваъда беришига мажбур қилди. Апрель ойида Шенжен шаҳри Хитойда илк бор итларни истеъмол қилишни таъқиқлаган шаҳарга айланди.

Ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаоллардан бири Занг Қианжиннинг айтишича, Юлиндаги ит гўшти фестивалини таъқиқлаш учун бироз вақт талаб этилади.

“Келажакда ит гўштини истеъмол қилишга рухсат берилмайди. Лекин, бундай таъқиқни жорий қилиш қийин бўлади ва бунга вақт керак бўлади” дейди Занг.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг