Бугундан бошлаб тиланчилик жиноят ҳисобланади

0
2247

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 9 январь куни имзолаган ва бугун расман эълон қилинган Қонунга биноан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига тиланчилик учун жазо белгилашга оид ўзгариш киритилди.

Тиланчилик нима?

Эндиликда пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш жавобгарликка тортишга асос бўлади.

???? Қаерда тиланчилик қилиш мумкин эмас?

Қуйидаги жойларда тиланчилик қилиш тақиқланади:
• аэропортларда;
• вокзалларда;
• хиёбонларда;
• истироҳат боғларида;
• бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда;
• автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида;
• кўчаларда;
• стадионларда;
• бекатларда;
• йўлларнинг қатнов қисмида;
• моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда;
• жамоат транспортининг барча турларида;
• бошқа жамоат жойларида.

???? Қандай жазо берилади?

Тиланчилик учун 2 хил жазо берилади, бири маъмурий, иккинчиси жиноий.

• Маъмурий жазо — ЭКИҲ 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Агар мана шу маъмурий жазолардан бири қўлланган кейин ҳам шахс тиланчиликни яна давом эттирган бўлса, унда иккинчи мартасида унга жиноий жазо берилади.

• Жиноий жазо — 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

???? Тиланчиликка жалб қилишнинг жазоси оғирроқ

Қонунга кўра, нафақат тиланчилар, балки ўзга шахсларни тиланчиликка жалб қилган шахслар ҳам жавобгарликка тортилади ва уларнинг жазоси тиланчиларникидан оғирроқдир.

???? Кимларни тиланчиликка жалб қилиш мумкин эмас

• Вояга етмаган шахсларни;
• кекса ёшдаги шахсларни;
• руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни;
• бошқа шахсларни (бу дегани – “исталган шахсни”) тиланчиликка жалб қилиш мумкин эмас.

Шунингдек, шахсларга алкоголли ичимликларни ёхуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш ҳам жавобгарликка тортишга асос бўлади.

???? Қандан жазо берилади?

Бунда ҳам 2 хил жазо бор.

• Маъмурий жазо — ЭКИҲ 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Агар мана шу маъмурий жазолардан бири қўлланган кейин ҳам шахс тиланчиликни яна давом эттирган бўлса, унда иккинчи мартасида унга жиноий жазо берилади.

• Жиноий жазо — ЭКИҲ 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

???? Оғирлаштирувчи ҳолатлар

Шахсларни тиланчиликка жалб қилишда қуйидагилар оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) бошқа шахсни гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга мажбурлаган ҳолда содир этилган бўлса.

Бундай вазиятда жиноий жазо янада оғир бўлади — 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг