Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди

0
1635

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 14 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 02:31да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди- дея ахборот беради ФВВ расмий сайти.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 463 км узоқликда жанубий-шарқий йўналишда Афғонистон Республикаси ҳудудида қайд этилди (37,27 Н, 70,75 Э). Зилзила магнитудаси М=5,1. 

Зилзила чуқурлиги Н=100 км. Зилзила кучи Термиз шаҳрида – 2 баллни, Фарғона шаҳрида-2 баллни, Гулистон шаҳрида-2 баллни ташкил этган. 

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади. 
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг