Афғон талабалари билан учрашув

0
1727

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларни ўқитиш таълим марказида ушбу марказ тарбияланувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди- дея,маълум қилинади Божхона қўмитасининг расмий сайтида.
 
Савол-жавоб тарзида ўтказилган йиғилишда иштирокчиларга божхона чегарасини кесиб ўтиш тартиб-таомиллари, айниқса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарорининг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.  
Ушбу қарор билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланди. Рўйхатга  асосан 20 турдаги маиший техника буюмлари ва офис техникалари жой олган бўлиб, эндиликда уларни 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, эндиликда ҳар куни олиб ўтилаётган ҳар бир номдаги товардан 2 кг.гача рухсат этилади. Аммо, мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаслиги керак.
Марказ директори О.Рўзиев, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Б.Саидов ҳамда тегишли бўлим ва гурух ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда иштирокчилар томонидан саволлар ҳам берилди.      Талабаларни қизиқтирган саволлар ҳам турли мазмунда бўлди. Афғонистонга ёқилғи маҳсулотларини олиб ўтиш тартиби, енгил автомашинани Ўзбекистонга олиб келиш учун нимага эътибор қаратиш лозимлиги, шунингдек, Афғонистондаги қариндошларга совға-саломлар олиб кетиш тартиби тўғрисидаги саволлар шулар жумласидандир. Ушбу саволларга божхоначилар томонидан тўла-тўкис жавоб берилди.


А. Адинаев,
Сурхондараё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг