Тожикистонда Хитойнинг янги ҳарбий базаси пайдо бўлиши мумкин

0
2402
Фото: vzglyad.az

Хитой Тожикистонда янги ҳарбий базани жойлаштириш масаласини кўриб чиқаётган экан. Чин армиясининг ўсиб бораётган бундай иштаҳаси эса, табиийки, расмий Вашингтонни хавотирга солмоқда.

«Жибутидаги ўзининг ҳарбий базасидан ташқари ХХР хориждаги янги ҳарбий-логистика объектлари учун жойларни ўрганмоқда. Бу борадаги танлов кўпроқ Тожикистон ва яна 11 та мамлакатга тўғри келиш эҳтимоли катта», — дейилади Пентагоннинг ҳар йиллик ҳисоботида.

Хабарингиз бор, Си Цзиньпин раҳбарлик қилаётган давлат Тожикистонга молиявий ёрдамни аямай бериб келади. Қўшниларимиз охирги йилларда хитойликлар маблағи ҳисобига Терроризмга қарши курашиш маркази, Офицерлар уйи, Тожикистон — Афғонистон чегарасидаги бир нечта чегара заставасини қуриб битказди.

Аслида бу океан ортидан мазкур мавзуда қилинаётган биринчи ахборот спекуляцияси эмас. Масалан, 2019 йилда АҚШ оммавий ахборот воситаларида Тоғли Бадахшон автоном ўлкасида ХХРнинг махфий ҳарбий базаси борлиги ҳақидаги маълумотлар тарқатилган эди. Бу эса кейинчалик ҳам, ҳозир ҳам ўз тасдиғини топмади.

Бизга Марказий Осиё тинч-тотув, хавотирли геосиёсий ўйинлардан холи барқарор минтақага айланиши ўта муҳим ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг