Лукашенко Россия Бош Вазирига: ”Навальний заҳарланмаган”

0
1221
Фото: Alexander Astafyev/Sputnik/Pool via Reuters]

3 сентябрь пайшанба куни Россия Бош Вазири Михаил Мишустин расмий ташриф билан Белоруссияга борди. Мишустинннинг айтишича, Белоруссия ўзининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш учун бошқа мамлакатларнинг ташқаридан босим қилишларига йўл қўймаслиги керак.

Айни пайтда Белоруссиянинг узоқ йиллик раҳбари Александр Лукашенко мамлакатда юз бераётган намойишлар босими остида қолмоқда. Белоруслар Лукашенкони 9 августда бўлиб ўтган сайловларда ғирромлик қилиб ғалаба қозонганини айтиб, унинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Лукашенко Мишустин билан бўлган учрашувда рус ҳукуматининг мухолифи Алексей Навальнийнинг заҳарлангани ёлғон эканини айтди. Бу эса Россия ва Белоруссиянинг алоқалари яхши эканининг яна бир аломати сифатида намоён бўлди.

“Навальний заҳарланмаган. Мен бу уйдирма Россия президенти Владимир Путиннинг Белоруссия ишларига аралашмаслиги учун амалга оширилди, деб баҳолайман” деди Лукашенко Мишустин билан бўлган ушрашувда.

Лукашенко бундан бошқа маълумотларни ошкор қилмади. Лекин, у Навальнийнинг иши бўйича ҳужжатларни рус хавфсизлик хизматига топширишини айтди.

2 сентябрь куни германиялик шифокорлар Алексей Навальнийнинг «Новичок» деб номланган модда билан заҳарланганини тасдиқлаганди. Шу орада “Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти” ҳар қандай шахснинг асабига юборилган заҳарли модда тақиқланган кимёвий қуролдан фойдаланиш ҳисобланишини маълум қилди. Ушбу ташкилот бу йили «Новичок»ни ишлатишни тақиқлаганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг